Буффон Контени ҳимоя қилди
13 окт 2019 17:28
Новости
Буффон Контени ҳимоя қилди
"Ювентус" посбони Жанлуижжи Буффон "Интер" бош мураббийи Антонио Конте ҳақида гапирди.
"Контени яхши кўраман. У менинг жамоадаги илк яқин дўстим, сардорим, "Ювентус" ва термадаги мураббийим бўлган. Уни ажойиб инсон деб биламан ва шу боисдан ҳеч нимада айбламайман. У профессионал ва жамоа билан яхши келишади.
Агарда жамоа у истагандек ўйнай олмаса, тунлари ухламайди. "Ювентус" мухлисларини тушунаман, аммо жамоа билан кўплаб нарсаларга эришган мураббий билан бундай муносабат қилиб бўлмайди", - деди Буффон.
Олдинроқ "Ювентус" мухлислари овоз йиғиб, уни "Интер"дан бўшатишмоқчи бўлишганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии