Буффон: “Касильяс “Реал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди”
06 ноя 2013 10:41
Новости
Буффон: “Касильяс “Реал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди”
Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон, Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган ўйиндан сўнг, мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Икер Касильяс ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди, деб хабар беради испан ОАВ.
Чемпионлар лигаси доирасида “Ювентус” “Қироллик клуби”га қарши майдонга тушди. Ўз майдонларида ўйнаган Антонио Конте шогирдлари, иккита тўп киритишга ва бир очкони қўлга киритишга эришдилар.
“Касильяс эса ушбу ўйин натижасига катта таъсир кўрсатди. У ажойиб ўйин намойиш этди ва уч маротаба дарвозасини голдан қутқариб қолди. “Реал”нинг ҳужум чизиғига келадиган бўлсак, бу борада жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз эса кейинги ўйинлар ҳақида бош қотириб, курашни давом эттиришимиз керак”, - дейди Буффон.
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии