Буффон: «Ҳакамнинг юраги йўқ, унинг ўрнида ахлат қутиси бор»
12 апр 2018 08:31
Новости
Буффон: «Ҳакамнинг юраги йўқ, унинг ўрнида ахлат қутиси бор»
«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон «Реал»га қарши ўйиндан сўнг бош ҳакам Майкл Оливерни танқид қилди.
Қўшимча дақиқаларда бош ҳакам пенальти белгилади ва уни Роналду аниқ амалга оширди. Ҳакам билан тортишгани учун Буффон майдондан четлатилди.
«Бу 10 фоизга ҳам пенальти эмас. Ҳакам нимани кўрганини билмайман. Биринчи ўйинда 93-дақиқада худди шундай вазиятда бизга пенальти беришмаганди, бугун эса рақибга беришди.
Ҳакамнинг юрагининг ўрнида ахлат қутиси бор. Агар бундай стадионда майдонга тушишга қўрқсанг трибунада оиланг билан ўтир, Sprite ич ва чипс чайна. Жамоанинг орзусига раҳна солиш керак эмас.
«Реал» икки ўйин натижасига кўра ҳақли тарзда кейинги босқичга чиқди. Уларга омад тилайман. Аммо биз камида қўшимча таймларга муносиб эдик», – дейди Буффон.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии