Буэнос-Айресда юзлаб аргентиналиклар Мессини термага қайтишини сўраб митинг уюштиришди
03 июл 2016 11:57
Новости
Буэнос-Айресда юзлаб аргентиналиклар Мессини термага қайтишини сўраб митинг уюштиришди
Кеча Буэнос-Айресдаги марказий кўчалардан бирига юзлаб инсонлар тўпланиб Лионель Мессини терма жамоага қайтишини сўраб митинг ташкил қилишди.
Кучли ёмғирга қарамай одатда Аргентина терма жамоасининг ғалабалари нишонланадиган майдонда митинг бўлиб ўтди. Тўпланганлар турли баннерларни кўтаришди ва қўшиқлар айтишди.
Месси Америка кубоги финалида Чилидан учралган мағлубиятдан сўнг Аргентина терма жамоасидан кетиши ҳақида эълон қилганди. Ундан кейин яна 6 нафар футболчи термадан кетишга қарор қилишди.
Комментарии