RU

Последние новости

15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  1 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  1 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  2 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  38 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3

Бу сафарги зарбоф тўн Ковшовга бўлди Новости

Бу сафарги зарбоф тўн Ковшовга бўлди

Андижонлик мухлисларни ҳавотирга солаётган дамлар ниҳоят ўтиб кетди.

“Бургутлар”нинг келаси йил ҳам олий лигада иштирок этиши расман аниқ бўлди. Бу эса табиийки маҳаллий ишқибозларни хурсанд қилмасдан қолмайди. Андижонда шундай жонкуяр ишқибозлар борки, улар жамоасининг муваффақияти учун кўп нарсадан воз кечишга ҳам тайёр. Гарчи жамоа айрим вақтларда аутсайдерлар қаторига тушиб қолганида ҳам андижонлик мухлислар суюкли клубини ёлғизлатиб қўймади ва ҳар бир учрашувда қизғин-қўллаб қуватлаб турди.

“Ютқазса ҳам сўкиб-сўкиб, кираверамиз яна” қабилида фикр билдирадиганларни ҳам кўп учратамиз. Хуллас андижонликлар биринчи даврадан сўнг элитада қолишни ўйлаб қолишди ва бунинг учун қандай бўлмасин вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга уринди. Энг аввало шуни айтиб ўтишни истардикки, давралар оралиғида қилинган трансферлар тўла-тўкис ўзини оқлади. Турсунбой Хусанов ва Иқбол Бобохонов иккинчи даврада ҳимояда катта ёрдам берди ва деярли барча учрашувларда алмаштиришларсиз ўйнади.

Ярим ҳимояда эса Абдуллоҳ Олимовни ҳам кўрсатиш мумкин. Иқтидорли футболчи майдон маркази ва қанотларда ўйнаб, жамоасининг муваффақиятларига катта ҳисса қўшди. Шунингдек Анвар Бердиевнинг ҳам ўтиши энг омадлиларидан бири бўлди десак муболаға бўлмайди. Тажрибали ҳужумчи иккинчи давранинг дастлабки ўйинларида айрим сабабларга кўра жамоага ёрдам бера олмади. Кейинчалик эса ҳаммаси изига тушди ва Бердиев кетма-кет голлари уриб, “Андижон”нинг муваффақиятларига сезиларли даражада улуш қўша олди. 



Бердиевнинг голларидан роҳатланган андижонлик ашаддий мухлис Рустамжон ака “Сўғдиёна”га қарши баҳсдан олдин Анварга зарбоф тўн кийдирган холда, унга хурмат эхтиром кўрсатди. Бу эса тажрибали футболчининг янада тўлқинлантириб юборган бўлса ажаб эмас. Негаки бу каби рағбатлар ҳар қандай ўйинчига руҳан ўз таъсирини ўтказади.
Эдгар Гессдан сўнг вақтинчалик бош мураббийлик вазифасини бажаришга киришган Сергей Ковшов ёрдамчилари Нозим Муллаохунов ва Виталий Легай кўмаги асосида жамоани энг аввало руҳий “ўрадан” олиб чиқиб кета олди. Бунинг оқибатида натижа ҳам ижобий томонга ўзгара бошлади.

Айниқса кетма-кет учта ғалабадан сўнг “бургутлар”нинг турнир жадвалидаги аҳволи кескин равишда ўзгарди ва мухлислар бироз бўлсада ҳавотирни йўқотди. Андижонлик ишқибозларни айниқса Фарғонадаги ғалаба жуда ҳам хурсанд қилиб юборди. Ашаддий ишқибоз Рустамжон ака кеча “Динамо”га қарши баҳс олдидан стадионга яна ўз совғаси билан ташриф буюрди. Бу сафар у энди Ковшовга миннатдорчилик билдирган холда, зарбоф тўнни айнан Сергей Геннадевичга кийдирди. Мухлислар ишончини оқлагани учун мураббийга ташаккур изҳор айлади. 



Дарвоқе, кечаги ўйин якунига етиб бораётганида, аниқроғи ҳисоб тенглашгач, стадионга келган ашаддий ишқибозлар “Динамо”ни олиб қолдик” дея жўр бўлиб ҳайқирди...

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика