RU

Последние новости

23:13Илёс Зейтуллаев: "Иккинчи бўлимдаги ўйини учун "Металлург"га тан бериш керак"  0 22:40Илёс Қурбонов: "Сурхон" ва "Насаф"га қарши фақатгина ғалаба учун ўйнаймиз"  7 22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  1 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  0 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  14 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  10 19:10"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди  1 18:42Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди  5 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  6 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0

Бу қизиқ. Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан юз берган воқеага муносабат билдирди Новости

Бу қизиқ. Санжар Асқаралиев Мурод Исмоилов билан юз берган воқеага муносабат билдирди

"Андижон" - "Нефтчи" ўйинидан сўнг нима бўлганди?

Аввал хабар берганимиздек, “Андижон” футболчилари бўлмиш Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиевнинг Ўзбекистон чемпионати ва Кубок ўйинларида иштирок этиш хуқуқини берувчи лицензиясини ПФЛ олиб қўйди. Бунга “Нефтчи” билан ўтган ўйиндан сўнг юзага келган жанжал сабаб бўлди. Холатга ойдинлик киритиш мақсадида бевосита унинг “қаҳрамонларидан” бири бўлган Санжар Асқаралиевни суҳбатга тортдик. 

- “Нефтчи” билан ўйин чоғида меҳмонлар устози Исмоилов жамоадошим Отахоновни бир неча бор онасидан келиб ҳақоратлади. Иброҳимни волидаи муҳтарамаси яқинда оламдан ўтганди. Раҳматлик онасидан келиб сўкса, ҳеч ким бунга чидай олмаса керак. Боз устига йигит кишига бундай гап эшитиш оғир. Иброҳим шундай ҳақоратлардан сўнг табиийки ўйиндан кейин асабларини жиловлай олмади ва кийиниш хонасига кириб кетаётганида Исмоиловга тазйиқ ўтказишга уринди. Мен эса уларни ажратиш мақсадида борганимдаёқ, Мурод Исмоилов менга қўли билан зарба берди. Кейин ўртамизда жанжал бироз жиддийлашиб кетди. Билсангиз керак, бу мураббийни ёқтирмайман. “Нефтчи”дан айнан Исмоилов деб кетганман. Шундан бери унга бўлган ҳурматим сўнган. Жанжалдан кейин ИИБ ходимлари тилхат ёздириб олди. Иброҳим билан Исмоилов ярашиб олишган бўлсада, мен у билан ярашишни истамайман. 

- Ўйиннинг эртаси куни клуб қароргоҳида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мен ва Отахоновни лицензиясини ПФЛ ходимлари сўраганини, агарда уни Тошкентга олиб бориб берилмаса, жамоадан 6 очко олиб ташлаши мумкин эканлиги борасида огоҳлантиришган. Шундан сўнг лицензияни ПФЛга тақдим этишди. Энди ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов сафардан келгач, якуний қарор чиқарилар экан. Фарҳод Абдуалиевич айни дамда ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда экан. 

- Бугунги кунда машғулотларда иштирок этяпмиз. Лекин тўғриси, иштиёқ йўқ. Машғулотларда нима учун ишлаётганингизни ҳам тушунмайсан киши. Руҳан салбий таъсирини ўтказмоқда. Бош мураббий Эдгар Гесс кайфиятимизни кўтаришга уринмоқда ва ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонтирмоқда.

- “Нефтчи” билан ўйинда Исмоиловгами ёки кимгадир нимадир исботлаш учун тушган эмасман. Ҳозир бундай ёшда эмасман. Одатдагидек тайёргарлик кўриб, фақат ютиш учун майдонга чиққандим. Мурод Исмоилов мен учун ҳеч ким эмас. “Нефтчи” устози бўлса, буни менга заррача қизиғи йўқ. Унга ниманидир исботлашни ўзимга эп кўрмайман. 

- Фарҳод ака Магометов сафардан келгач керак бўлса, олдига бориб узур сўрашга тайёрман. Шунча йил футбол ўйнаб, фаолиятимни бунақа хуник тарзда якунлашни истамасдим. Ҳар холда озми-кўпми мухлисларни эътиборига тушганман. Футболчиликни ҳам шунга монанд чиройли тугатмоқчиман – дейди Санжар Асқаралиев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика