RU

Последние новости

14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  0 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  0 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  5 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  10 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  9 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4

Бу - қизиқ. Олий лигада "Насаф"ни ютган жамоаларнинг омади келяпти Новости

Бу - қизиқ. Олий лигада "Насаф"ни ютган жамоаларнинг омади келяпти

Олий лиганинг биринчи давррасида "Насаф" билан боғлиқ қизиқ воқеа рўй берди.

Гап шундаки, "Насаф"ни ким мағлубиятга учратган бўлса, кейинги турларда ўша жамоа жуда омадли иштирок этган.

Маълумот учун, "Насаф" ҳозирча 14 учрашувда майдонга тушиб, шундан тўрттасида мағлуб бўлди. Бу клубнинг "Бунёдкор"га қарши 3-тур баҳси қолдирилган ва ўйин 4 июль куни бўлиб ўтади. Қаршиликлар биринчи даврада уйдаги ҳамма ўйинларни ғалаба билан тугатишди. Тўртта мағлубият эса сафардаги беллашувларда қайд этилди.

"Насаф" сафарда "Олмалиқ" (5-тур), "Локомотив" (6-тур), "Металлург" (12-тур) ва "Пахтакор" (14-тур) клубларига имкониятни бой берди. Рақиб жамоаларнинг ғалабасидан сўнг уларда иштаҳа очилди шекилли кейинги турларда бирин-кетин очколарни қўлга кирита бошлашди.

Масалан, "Олмалиқ"ни олайлик. Бу жамоа "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг қаторасига 11та ўйинда ютқазмади: олти ғалаба, беш дуранг. "Олмалиқ"нинг мағлубиятсиз серияси айнан "Насаф"га қарши баҳсдан кейин бошланди.



"Насаф" навбатдаги баҳсни яна сафарда, бу гал "Локомотив"га қарши ўтказди. Пойтахтликлар бунгача Ғузордан мағлубият билан қайтишганди. Аммо уйда "Насаф" мағлуб этилгач, "Локомотив" кетма-кет саккизта учрашувда ютқазмади. Жамоа икки бор дуранг ўйнаб, қолган беллашувларда уч очколи бўлди.

"Насаф" 12-турни Бекободда "Металлург"га қарши ўтказиб, яна ноль очко билан қайтди. Бу ўйиндан кейин энди "Металлург"нинг омади келиб, бекободликлар "Насаф" билан ўйинни ҳисобга олганда кетма-кет тўртта ўйинда ғалабага эришишди.

Ўз майдонида "Насаф"ни енгган яна бир жамоа "Пахтакор" бўлди. "Пахтакор" "Насаф" устидан ғалаба қозонгач, биринчи даврада ҳали амалга оширмаган ишини қилди, яъни илк марта сафарда уч очкони қўлга киритди. Жамоа "Обод"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, бунинг устига омади келмаётган Игорь Сергеев шу ўйинда иккита гол урди.

Айтиб ўтганимиздек, "Насаф"нинг ҳали "Бунёдкор" билан қолдирилган ўйини бор. "Насаф" яна сафарда тўп тепишини инобатга олсак, қани кўрамиз, ўйинда қандай ҳисоб қайд этилади-ю, кейинги воқеалар қандай тус олади?

Х.Холиқов.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика