"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."
08 янв 15:02
Новости
"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."
Неймар ЖЧ-2026да ўйнаш истаги борлигини билдирди.
"Мен жамоага, энди чиқиб келаётган ёш ўйинчиларга ишонаман. Бу ёш жамоа.
Ҳозир биз ўзимиз хоҳлаган жойда эмасмиз. Ўйлашимча, биргаликда жуда катта натижага эриша оламиз. Бизда ҳаммасини тўғри амалга ошириб Жаҳон чемпионатига йўл олиш учун бир ярим йил вақт бор", - деди "Ал Ҳилол" ҳужумчиси.
Бундан ташқари, Неймар 2026 йилга бориб миллий терма жамоа таркибига қайта оладими деган саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
"Ҳаракат қиламан, мен у ерда бўлишни хоҳлайман. Терма жамоанинг бир бўлаги бўлиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкинлигини биламан, сўнгги имкониятим ва мен унда ўйнаш учун максимал боримни бераман", - деди 32 ёшли Неймар.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии