RU

Последние новости

20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  3 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  5 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  8 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  24 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14

"Бу коррупция! Бу ўғрилик!" — "Ботафого" хўжайини ўз жамоасини "Палмейрас"га ютқазганидан кейин лига раҳбарияти ва ҳакамларни айблади Новости

"Бу коррупция! Бу ўғрилик!" — "Ботафого" хўжайини ўз жамоасини "Палмейрас"га ютқазганидан кейин лига раҳбарияти ва ҳакамларни айблади

Бразилиянинг "Ботафого" клубига эгалик қилувчи америкалик бизнесмен Жон Текстор жамоасининг мағлубиятидан сўнг ҳакамлар ва Бразилия футбол конфедерацияси раҳбарини коррупцияга йўл қўйганликда айблади.

Мезбонлар биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказиб, 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда эса "Ботафого" футболчиси Адриельсон майдондан четлатилди, рақиб жамоа эса тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Учрашувдан сўнг ҳакамнинг қизил карточка кўрсатиш қароридан ғазабланган "Ботафого" президенти ҳакамлар ва Бразилия футбол конфедерацияси президенти истеъфосини талаб қилди.

"Бу коррупция, бу ўғрилик" — деди у "Sportv" жонли эфирида. Бу ҳодисани бутун дунё кўрди, қизил карточка йўқ эди. Адриельсон тўпга биринчи ўйнади. Қоида бузилганига ишончим комил эмас. Четлатиш ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Бу коррупция! Бу ўғрилик! Илтимос, мени жаримага тортинг. Эдналдо (Бразилия футбол конфедерацияси президенти), лекин эртага истеъфога чиқишингиз керак. Бу воқеа содир бўлиши керак" — деди  Жон Текстор.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика