RU

Последние новости

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади Новости

“Бу киши мактабда нима қиляптилар?” – Одил Аҳмедов футболдаги илк устози Набижон Ҳайдаров билан илк танишувни эслади

Бахтиёр Абдуғафур муаллифлигидаги “Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобида футболчининг ёшлигидаги воқеа эсланган.

Одил Аҳмедовнинг футболдаги илк устози бўлган Набижон Ҳайдаров билан биринчи марта қандай танишгани тўғрисидаги ҳикояни тақдим этамиз.

***

Биринчи дарсни ўтдик. Иккинчисини ҳам. Катта танаффус бўлди. Нима қилишни билмай турардим. Қарасам ҳамма ташқарига чиқяпти. Мен ҳам қўшилиб кетдим. Мактаб майдонида қий-чув кўтарганча болалар, улар орасида ёши катталар ҳам бор, футбол ўйнашарди. Мендаги тортинчоқлик, аллақандай ётсираш дарров чекинди. Югуриб бордим. Маҳалламиздаги қўшни болалар мени кўриб дарров имлади.

- Одил ўйнайсанми? Кел, бизга қўшил, одам етишмаяпти.

Дарров қўшилдим. Қизил резина тўпга югурдим. Новчароқ, катта синфдаги бир бола коптокни ҳеч кимга бермай, ҳаммани алдарди. Дарвозага яқин борганда ортига қайтардида, бошқатдан алдашни бошларди. Эрмак қилгандек. Кичкиналигим, унга қараганда кучсизлигимни ҳам унутиб тўпга оёқ қўйиб юборибман. Копток унинг оёғидан узилиб сапчиди. Тўпга биринчи бўлиб мен етиб бордим. Тўпни олиб, югурганча қарама-қарши дарвозага – иккита тош томон учдим. Дарвозабонни – юқори синфдаги яна бир болани доғда қолдириб гол урдим. Жамоамиздагилар хурсанд бўлиб кетишди. Ҳалиги новча боланинг аччиғи келганини юз-кўзидан билдим. У тўпни олди, ҳаммани бирма-бир алдаб чиқишга қасд қилгандек бизга юзланди. Ўзича бир-икки ҳаракат қилган бўлди, финт ишлатди, лекин ёнимга келганда нимадир бўлдию, яна омадим келди: коптокни олиб қўйдим. Яна учдим. Яна гол…

- Ҳой бола, ҳой бола!.. Ҳа, сен, буёққа кел!..

Қирқ беш – эллик ёшлардаги бир киши – тоғам ўйнайдиган жамоа мураббийи майдон четида туриб менга имларди. Чўчидим. Бирор ёмон нарса қилиб қўйдимми, деган ўйга бордим. “Бу киши мактабда нима қиляптилар?” дегич ўй ҳам кўнглимдан оралади. Шимимдан чиқиб кетган кўйлагимни жойига қайтаришга уриниб бордим.

- Биринчи синфга келувдингми?

- Ҳа…

- Кимнинг ўғлисан?

- Олимжон аканинг…

- Э, ўзимизнинг Раҳимжоннинг жиянимисан?

У кишининг ёқимли чеҳраси ва жилмайиб гапиришидан анча дадилландим.

- Мени танийсанми?

- Ҳа, тоғамнинг домлаларисиз…

“Тоғамнинг домласи” кулиб юборди. Бизда, Наманганда, устоз ёки тренер домла дейилади. Кулгани шунга эди.

- Футболни яхши ўйнаркансан. Мактабда домламан, футбол тўгарагимиз бор. Келгин, хўпми? Менда шуғулланасан, тушундингми?

- Хўп, домла…

Бу киши футболдаги илк устозим Набижон Ҳайдаров эди.

Етти ёшда эдим, биринчи синфда ўқирдим…

***

“Одил Аҳмедов: Орзунинг шонли йўли” китобидан


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика