RU

Последние новости

11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  0 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  4 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  5 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  40 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2

Бу бошқа Канада Новости

Бу бошқа Канада

Сўнгги тўртта ўйинда америкаликлар Канадага қарши фақат битта ўйинда ғалаба қозонишган. Канада икки марта АҚШни мағлуб этди. Бунгача канадаликлар 34 йил давомида футболда Американи мағлуб эта олмаган.

Канада терма жамоаси дарвозабони ва учрашув қаҳрамонларидан бири Милан Борян саралашнинг 10-турида ғалаба қозонганидан сўнг фикр билдирди. "Аввал АҚШ билан ўйнаганимизда, рақибларимиз "Канада билан ўйнаймиз, демак жон куйдиришимиз шарт эмас", дейишарди. Аммо энди улар биздан қўрқишади. Ҳа, қўрқишади. Охирги тўрт-беш ўйинда биздан чўчиб ҳаракат қилишди. Чунки бизда ажойиб жамоа шаклланди. Бу жамоа янги Канада. Канадага янги футбол ҳавоси кириб келди, биз келажак авлод учун курашни давом эттирамиз ва Канада футболини буткул ўзгартирамиз".

Боряннинг гапларида жон бор эди.

10 та ўйиндан сўнг Канада кучли саккизликка эга гуруҳни бошқарибгина қолмай, бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамади. Америка шимолининг шимолидаги терма жамоа АҚШ ва Мексика сафарларида дуранг қайд этган бўлса, ўз уйида АҚШни мағлуб этди. Канада энг яқин таъқибчисидан 4 очко олдинда ва тўртинчи ўриндан 5 очко юқорида, бу ҳали Қатарга тўғридан-тўғри йўлланма олиш учун етарли эмас.

Қолаверса, канадаликлар бу ғалабани Дэвис ва Эуштакиусиз қўлга киритишди.

Ўйин олдидан АҚШ ҳам муаммолар етарлича эди. Веа Канадага кела олмади, чунки Канада қонунларига кўра, у тўлиқ эмланмаганди. Франциянинг "Лилль" клуби ҳужумчиси COVID'га чалингач, Франция қонунларига кўра, эмланди. Канада расмийлари иккинчи эмлашни талаб қилишди, Веа эса бунга улгурмади.

Веа йўқлигида Берхалтер Ааронссонни ўнг қанотга қўйди, Зардес эса Феррейра ўрнига марказий ҳужумчи сифатида майдонга тушди. Қолаверса, Сальвадорга қарши ўйинда жароҳат олган Зиммерман ўрнини Робинсон эгаллади.

Ўйин жараёнини тезкор гол белгилаб берди. Бу воқеа 7-дақиқадаёқ содир бўлди.

Америкаликлар Сальвадор билан ўйинда бўлгани каби тўпга кўпроқ эгалик қилишди ва кўпроқ зарба беришди, аммо Канада аниқ ҳаракатлар, баъзан эса қўполликлар эвазига дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Борян дарвозасида олдида иккита даҳшатли вазият юзага келди. Ўйин охирроғида Пулишич жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, унинг кучли зарбасини посбон эгаллаб олди. Ундан олдинроқ айнан у бурчак тўпини амалга оширгандан кейин Маккенни боши билан йўллади, Борян эса дарвоза тўсини остидан қойилмақом сейвни амалга оширди.

Тернер ҳам хатосини тузатиш имкониятига эга бўлди, аввал Дэвиднинг зарбасини қайтарди, кейин эса Лариннинг гол уришига йўл қўймади.

Аммо канадаликлар барибир иккинчи голни уришди. Қўшиб берилган 5-дақиқада жамоа тезкор қарши ҳужумга ўтди, Адекугбе Тернер билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва учрашувга нуқта қўйди.

Саралаш босқичи якунига қадар яна 4 та ўйин бор. Агар Канада Қатар йўлланмасини ҳал қилишга муваффақ бўлса, америкаликлар учун ёқимсиз бўлиши табиий. 


Март ойида АҚШни қийин учрашувлар кутиб турибди. Мексикага қарши ўйин, Коста-Рикага сафар баҳси ва ҳозирда 4-ўринда бораётган ва бир очко кам жамғарган Панама билан уй учрашуви америкаликларни кўпроқ тер тўкишга мажбур қилади. Ушбу баҳсларда очко йўқотиш АҚШни кучли учликдан чиқариб юбориши ва бу мундиал сари манзилни узоқлаштириши мумкин.

О.А

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика