Брэйтуэйт – ХХI асрда ҳам “Барса”, ҳам "Эспаньол"да гол урган 4-футболчи
05 сен 2022 08:50
Новости
Брэйтуэйт – ХХI асрда ҳам “Барса”, ҳам "Эспаньол"да гол урган 4-футболчи
Ла Лига 4-турида “Эспаньол” сафарда “Атлетик”ни мағлуб этди.
Учрашувдаги ягона голни янги жамоасидаги дебютидаёқ Мартин Брэйтуэйт уришга эришди. Шу тариқа, даниялик 21 асрда ҳам “Барселона”, ҳам “Эспаньол”да тўп киритган 4-футболчига айланди. Аввалроқ, Дани Гарсия, Филиппе Коутиньо ҳамда Алейш Видал бунга эришганди.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи 2020 йилдан бери “кўканорранглилар” шарафини ҳимоя қилди ва клуб билан амалдаги келишувини бекор қилиб, эркин агент сифатида Каталониянинг бошқа жамоасига ўтди.
Комментарии