Брендан Рожарс: “Старриж ва Суарес турли хилдаги футболчилар”
08 окт 2013 18:33
Новости


Брендан Рожарс: “Старриж ва Суарес турли хилдаги футболчилар”
“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Брендан Рожерс, жамоа ҳужумчилари Луис Суарес ва Даниэль Старрижларни бир-бири билан таққослади.
“Улар турли хилдаги футболчилар. Суарес жарима майдончаси ичидан туриб рақиб дарвозасини нишонга олишни ёқтиради.
Старрижнинг ўйин услуби бошқача. У қанотлардан ҳужум қилишни ёқтиради. Даниэль ўз тезлигидан устамонлик билан фойдаланади. Агар у ҳимоячидан қочиб кетса, уни қувиб етиш қийин бўлади”, - дейди Рожерс.

Комментарии