Брендан Роджерс: «Футболчиларимни олдида шляпамни ечаман»
02 мар 2015 01:04
Новости
Брендан Роджерс: «Футболчиларимни олдида шляпамни ечаман»
«Ливерпуль» бош мураббийи Брендан Роджерс «Манчестер Сити»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футболчиларимни олдида шляпамни ечаман. Биз Туркиядан жума куни эрталаб қайтиб келгандик. Футболчилар деярли бутун кун давомида дам олишди. Биз фақатгина енгил машғулотларни ўтказиш билн чекланиб қолгандик. Лекин шунга қарамасдан жамоа бугун фантастик тарзда ўйнади. Рақибга фақатгина бир маротабагина дарвозамиз томон аниқ зарба беришга имкон бердик. Бутун жамоа бугун олқишларга лойиқ ўйнади. Мавсум аввалида жамоамизнинг характери ҳақида кўп гапирилганди. Ҳозир биз айнан ҳар бир чизиқларни бир хил балансда ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги пайтларда жамоамизда янги футболчилар анча кўпайди. Биз уларни жамоага мослашиб кетишлари учун вақт беришимиз лозим.
Комментарии