Breaking! Ўзбек телеканали Ла Лига ва яна бир йирик мусобақа трансляция ҳуқуқини қўлга киритди!
24 авг 2024 21:06
Новости
Breaking! Ўзбек телеканали Ла Лига ва яна бир йирик мусобақа трансляция ҳуқуқини қўлга киритди!
"Зўр ТВ" янги футбол мавсумидан эътиборан Испания Ла Лигаси ҳамда Европанинг асосий мусобақасини намойиш этиб боради.
Championat.asia сайти маълумотларига кўра, "Зўр ТВ" бугун 22:00 да старт оладиган "Барселона" – "Атлетик" учрашуви билан Ла Лига ўйинларини трансляция қилишни бошлайди. Шунингдек, футбол ишқибозлари мазкур телеканал орқали Европа Чемпионлар Лигаси 2024/25 йилги мавсум баҳсларини ҳам кўриб боришга муяссар бўлишади.

Маълумот ўрнида, янги форматда ўтадиган Чемпионлар Лигаси асосий босқичи 17 сентябрдан старт олади.
Аввалроқ "Зўр ТВ" Ўзбекистон ҳудудида Евро-2024 учрашувларини ҳам намойиш қилиб борган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии