RU

Последние новости

15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  1 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи Новости

Breaking: Моуринью Элдор Шомуродовни "Рома"да кўрмоқчи

"Рома" "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқмоқда. Бу ҳақда "Матч ТВ" хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси учун 14 миллион евро таклиф этилмоқда. Футболчининг хатти-ҳаракатлари ва ўйин услуби Моуриньюнинг шахсан ўзига манзур келган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"нинг ўша пайтдаги устози Жозе Моуринью Москвага келганида "Ростов" форварди Элдор Шомуродов билан кўришганди. Уларни ҳамюртимизнинг агенти Герман Ткаченко таништириб қўйган.

"Осиё Кубогидан сўнг "Ростов"га қайтдим ва "Локомотив"га қарши 69 дақиқа ўйнадим. Шундан сўнг мураббийлар штаби менга кичик таътил берди. Кейин Москвада хоккейга ташриф буюрган Моуринью билан учрашиб қолдим. У агентим Герман Ткаченконинг таниши экан. Ресторанга келсам, Ткаченко билан кимсан Моуринью ўтирибди. Уни денёнинг энг кучли мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Балки шунинг учун бўлса керак, "Манчестер Юнайтед" эмас, "Челси"га мухлислик қиламан (кулади)", – деган эди Шомуродов.

Рейтинг: +92   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика