RU

Последние новости

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  48 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  12 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди Новости

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоанинг якуний рўйхатидан тушиб қоладиган футболчиларни аниқлаб олди.

Унга кўра, Суперлигада таянч нуқтасида энг барқарор ва кучли ўйнаётган Одил Ҳамробеков, ҳужумкор ярим ҳимоячи Остон Ўрунов, ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев ҳамда ҳужумкор вингер Жасур Яхшибоев якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Вадим Абрамов терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган ва 5 кун бирга машғулотларда иштирок этган асосан ёш иқтидорли футболчилар: Ҳамробеков, Яхшибоев, Ўрунов ва Аҳмадалиевга жавоб бериб юборди.

Шу тариқа терма жамоа ихтиёрида 24 нафар футболчи қолди. Қоидага кўра, Яман ва Сингапурга қарши ўйин қайдномасига 23 нафар футболчи киритилади. Вадим Абрамов эса қўл остида 24 нафар футболчи билан шуғулланишда давом этмоқчи.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев терма жамоа сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида 10 октябрь куни Тошкентда Яманга қарши, сўнгра сафарда 15 октябрь куни Сингапур билан куч синашади.


Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларига иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”),  Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”).

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика