Бразилияни бошқаришга асосий номзод маълум
29 мар 2025 10:28
Новости
Бразилияни бошқаришга асосий номзод маълум
Аргентинадан учралган йирик мағлубиятдан сўнг Доривал Жуниор истеъфога чиқарилганди.
Маълумотларга қараганда «Ал Ҳилол» бош мураббийи Жорже Жезуш — Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозими учун асосий номзод бўлиб турибди. Томонлар илк музокараларни олиб боришга ҳам улгиришган.
Маълумот учун, Доривал 2024 йилнинг бошида терма жамоани қабул қилиб олганди. У терма жамоа билан 16 та учрашувда иштирок этган. Баҳсларнинг 7 тасида ғалаба қозонган, 6 та учрашувда дуранг ўйнаган бўлса, яна 3 та баҳсда мағлуб бўлган.
Жезуш эса 2023 йилнинг ёзидан бери Саудия жамоасини бошқариб келмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии