RU

Последние новости

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Бразилиялик футболчи дебют қилган ўйинда "Динамо" Латвия чемпионати совриндорини мағлуб этди Новости

Бразилиялик футболчи дебют қилган ўйинда "Динамо" Латвия чемпионати совриндорини мағлуб этди

"Динамо" жамоаси Туркиядаги йиғини доирасидаги сўнгги учрашувини Латвия чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби "Ауда" клубига қарши ўтказди

Белекда ўтган учрашувда Вадим Абрамов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйиннинг биринчи бўлими якунида Хислат Халиловнинг чиройли узатмасини Кожо Жоэл бир ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Кожо Жоэлнинг ўрнига майдонга тушган Анваржон Ҳожимирзаев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. У Санжар Шоаҳмедовнинг етказган тўпини голга айлантирди – 2:0. 

Иккинчи бўлим якунида рақиб битта гол уриб, фарқни қисқартирди - 2:1.

Баҳс якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва Самарқанд клуби Туркиядаги йиғинини ғалаба билан якунлади. Кўҳна шаҳарликлар 21 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Ўртоқлик учрашуви. 20 феврал

"Динамо" (Ўзбекистон) - "Ауда" (Латвия) – 2:1

Голлар: Кожо Жоэл 45, Анваржон Ҳожимирзаев 68. - 86'.

"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Ратиньо, Хислат Халилов, Францис Нарх, Владимир Козак, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Кожо Жоэл 

Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Комил Шарофутдинов, Воҳид Оқбўтаев, Эммануэл Ягр, Абубакр Муйдинов, Анвар Файзуллаев.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика