RU

Последние новости

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

БРАЗИЛИЯ - ГЕРМАНИЯ 1:7. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

БРАЗИЛИЯ - ГЕРМАНИЯ 1:7. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 дастлабки ярим финали доирасидаги Бразилия - Германия учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. Ярим финал
БРАЗИЛИЯ — ГЕРМАНИЯ 1:7
Бош ҳакам.
Марко Родригес (Мексика)
Голлар:
Мюллер 10, - 0:1. Клозе 23, - 0:2. Кроос, 25 - 0:3. Кроос, 26 - 0:4. Хедира, 29 - 0:5. Шюрлле, 69 - 0:6. Шюрлле, 79 - 0:7. Оскар, 90 - 1:7.

Бразилия:
Жулио Сезар, Марсело, Давид Луиз, Данте, Майкон, Фернандиньо (Паулиньо, 46), Оскар, Бернард, Луис Густаво, Халк (Рамирес, 46), Фред.

Германия:
Нойер, Лам, Хёведес, Хуммельс (Швайнштайгер, 46), Боатенг, Хедира (Дракслер, 77), Швайнштайгер, Кроос, Ўзил, Мюллер, Клозе (Шюрлле, 58).
Огоҳлантириш:
Данте 68



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Барча Германия мухлисларини табриклаймиз! Бразилия мухлисларига эса сабр тилаймиз! Умид доим бўлади, бунга ишониш керак холос!

90+2. ЎЙИН ТУГАДИ! Германия Жаҳон чемпионати финалида! Бразилия 7:1 ҳисобида тор мор этилди!

90+1.
Давид Луиснинг узоқ масоадан йўллаган зарбасини Нойер ушлаб олди

90. Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди

90. ГООООООООООООООООЛ! Оскар! 1:7. Ҳимоячини алдаб ўтиб Нойерни ожиз қолдирди

89. ОЗИЛ! Кечирди Озил


89. ОСКАР! БЕРНАРД! Мана Бразилия терма жамоаси аъзолари ҳам ноаниқ зарба беришаркану. Сизлар бўлса ўзбекистонлик футболчиларни уришасизлар.

87. Ўйин тугаб бормоқда. Германия бугун Бразилияни ўз майдонида шарманда қилди. Бразилия 1950 йилда ўз майдонидаги мундиалнинг ҳал қилувчи ўйинида Уругвайга мағлуб бўлгани бугун унутилади

85. Шюрлле еттинчи голни урганида стадионга йиғилган маҳаллий мухлислар уни олқишлашди! Қойил!

84. РАМИРЕС! Унинг аниқ зарбасидан сўнг тўпни Нойер ушлаб олди

83.
Шу кунга қадар Жаҳон чемпионати ярим финалида ҳеч бир жамоа 7та гол урмаган экан. Германия Жаҳон рекордчиси!

83. Германия рақиб устидан кулмоқда, улар тўпни бир бирларига ошириб туришибди, ақл билан ҳужумга ўтишмоқда

82. Сколари Бразилиядан қочиб кетса керак

81. Стадионга йиғилган мухлислар энди Бразилия футболчиларига тўп тушганида "увиллашмоқда"

79. Чап қанотдан оширилган тўпни Шюрлле қабул қилиб олиб тўхтатмасдан дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди, тўп дарвоза тўсинига тегиб дарвозадан ўрин олди - 0:7.

79. ГОООООО77777777777777777777777! 0:7 ШЮРЛЕЕЕЕЕЕЕЕЕ!

77. Давид Луис ва Мюллер ўзаро ғижиллашиб олишди, келишиб кетишди

76. Ўзгариш. Германия. Хедира ўрнига Дракслер тушди

75. Бразилиялик футболчилар шу даражага келиб қолишдики ўз шериклари билан тўқнашиб кетишмоқда

73. Бугунги ўйинни эрта индин болаларга кўрсатманг. сабаби бу 18+

72. Айни пайтда Бразилия футбол сайтларида Сколарини сўкишни бошлаб юборишибди...

71. Виллианнинг зарбаси чиройли чиқди, лекин ўта ноаниқ

70. Ўзгариш. Бразилия. Фред ўрнига Виллиан тушди

69. Қанотдан оширилган тўпни Шюрлле дарвозага йўллади - 0:6.

69. ГООООООООООООООООООООЛ Деб ёзиш шартмаску 0:6. Шюрллееееееееее!

68. Огоҳлантириш. Бразилия. Данте

66. Жавоб ҳужуми! Бернарднинг пасидан сўнг Паулиньо акробатик тарзда зарба берди, ноаниқ, бундан ташқари ўйиндан ташқари ҳолат бор экан

65. Германиянинг қарши ҳужуми! Жулио Сезар жарима майдонини тарк этиб тўпни қайтармаганида яна бир гол бўларди

63. Бразилия ҳужум қилишга уринмоқда, аммо тўп узатишларда хатоликлар учрамоқда. Ҳа айнан хатоликлар...

62. Ўйинни шарҳлаб бораётганлар орасида бразилиялик Роналдо ҳам бор экан. Бугун Клозе унинг рекордини янгилади

61. Майкон жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам Нишимура эмас, Марко Родригес

61. Бразилия ҳеч бўлмаса гол уришга уринмоқда, бу таҳсинга сазовор.

60. МЮЛЛЕР! Ажойиб зарбадан сўнг тўпни Жулио Сезар қайтарди

59. Фреднинг ёш болаларча берган зарбаси Нойерга оддий конфетдек ёқди.

58. Ўзгариш. Германия. Клозе ўрнига Шюрлле тушди

54. Рамирес жарима майдони ташқарисига чиқиб кетган Нойерни йиқитди, аламини ўйиндан ол бола!

53. Паулиньонинг кетма кет икки зарбасини Нойер қилт этмай қайтариб ташлади, бу оддий ёзилди лекин вазият жуда хавфли эди

53. Иккинчи бўлимда Бразилия терма жамоаси фақат Нойерга қарши ўйнасаям бўларкан.

50. НООООООООООЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЕРРРРР! Ажойиб сейвлар! Дастлаб Рамиреснинг қанотдан оширган тўпини қайтарди, сўнгра Оскарнинг зарбасидан сўнг тўпни бартараф этди!

47. Бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашди, бошқа ким фаол бошласин?

46. Иккинчи бўлим бошланди

46. Ўзгариш. Бразилия. Фернандиньо ўрнига Паулиньо, Халк ўрнига Рамирес тушди

46. Ўзгариш. Германия. Хуммельс ўрнига Мертесакер,

Танаффус вақтида Сирдарёга ҳам салом! Барчага!

45+1. Дастлабки бўлим тугади. Германия 5:0 ҳисобида олдинда. Барибир мени бир савол қийнамоқда, Жаҳон чемпионати ярим финали бугун бўладими ўзи йўқми?

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. Бразилия ЖЧлардаги энг йирик мағлубиятини 1998 йилги финалда Франциядан қабул қилиб олганди - 0:3. Ҳозир 0:5. Бразилиянинг умуман энг йирик мағлубияти эса 0:6. 1920 йил Уругвайдан қабул қилинган.

43. Бир яқин танишимиз айтганидек Нойер биринчи бўлимда "чой ичиб ўтирибди"

41. Оскар жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

40. Яна бир латифа: Германияликлар иккинчи бўлимга Бразилия сафида 15та футболчи тушишига рухсат беришди

38. Бразилия терма жамоаси мухлисларига энди матнли трансляция ёқмай бориши мумкин, лекин натижа шунга мажбур қилмоқда. Чидашга мажбурсиз. Бештани Германия эмас Бразилия ўтказиб юборди

36. Ўқувчилардан латифа: Сколари танаффус вақтида истеъфога чиқади

36. Хуллас Голландия ва Аргентина ўртасидаги ўйинда Германиянинг финалдаги рақиби маълум бўлади

34. Бутун Германия Мюллер учун ўйнаб уни Клозега етиб олишини таъминлаш ҳам мумкин. Мюллерда 10та гол бўлди. Клозеда 16та

33. Давид Луис аламини Мюллердан олди, ҳакам "ўзи бештани единг, жим ўйинини ўйна" деди

32. Германия 5та гол уриб ҳам тўхтамоқчи эмас. Крооснинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

31.
Ҳозир Йоахим Лёв Нойерни ҳужумга қўйиб дарвозага бошқа дарвозабонни қўйишини хоҳлардим. Буни кўриш керак

29. Бразилиялик афсунгарлар яна ҳимояда "мўжиза" кўрсатишди. Сами Хедира осонлик билан немисларнинг БЕШИНЧИ голини урди Бразилия шокда эмас Шок Бразилияда!

29. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ХЕДИРААААААААААА! 0:5.

28. Бугун қизил карточка кўрсак керак. Ким бунга қўшилади?

27. Бразилиялик ҳимоячилар "ажойиб" ўйнашди ва натижада Кроос икки дақиқада иккита гол урди ва Германияни деярли финалга олиб чиқди

26.
Бугун Жаҳон чемпионати ярим финали бўлиши керак эди. Қолдирилдими ким билади?

25. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! КРОООООООООООООООООООООООООООС! 0:4.

24. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! КРОООООООООООООООООС, 0:3! Бразилия ШОКДА!

23. Крооснинг пасидан сўнг Мюллер тўпни Клозега ташлаб кетди, 36 ёшли футболчи иккинчи уринишда дарвозани ишғол этди - 0:2

23. Мана сизга Германия, мана сизга Клозе!



23. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! КЛОЗЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! РЕКООООООООООООРД!

21.
Бразилия ҳаяжонланмоқда! Жулио Сезар ўзига келаётган тўпни аутга тепиб юбормоқда, ҳа бу Германия!

20.
Озил чап қанотдан олдинга ўтишга уринди Луис уни қўллари билан тўхтатиб қолди, ҳакамлар ҳеч нима бўлмаган дейишди

17. ТАЛПА! УРИШ! ЖАНЖАЛ!
Марсело рақиб жарима майдони ичига кириб бориб йиқилди ва ҳакамдан пенальти талаб қилди. Бунга қўшилмаган Боатенг унга "ўзини босвол" деди. Кичкина бўсаям Марсело бир муддат "ташашди". Шу жойида ҳакам кепқолди ва ҳаммаси тугади

16.
Бразилия фақат қанотлардан ҳужум қилмоқда, бошқа ҳеч нима ўхшаётгани йўқ.

14.
Германия ақлли ўйнамоқда, асосан ҳимояланиб қарши ҳужумларга ўтмоқда. Ҳисобда ҳам айнан улар олдинда

13.
Халк чап қанотдан олдинга борди ва тўпни тўртта бразилиялик футболчига эмас рақибларга ошириб берди.

12.
Ҳозиргина ўқувчиларимиздан Зангиотадагиларга салом айтишимизни сўради. Албатта бу илтимосни бажарамиз!

10. Тони Кроос тўпни бурчакдан жарима майдонига оширди, бу ерда эса ҳеч қандай қаршиликсиз Томас Мюллер дарвозани ишғол қилди - 0:1.

10. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МЮЛЛЕР!!!!!!!!!!!!!!!!!!

9.
Германиянинг қарши ҳужуми! Марсело жуда фаол, Хедиранинг оёғи остидаги тўпни тепиб юборди

8.
Бразилия ҳужумга ўтди, Фред тўпни Оскарга ошира олмади. Жавоб ҳужуми. Унда Мюллердан тўпни Марсело олиб қўйди

7. Хавфли вазият!!!!
Германиянинг ҳужуми! Озил жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб уни Хедирага оширди. Самининг йўллаган зарбаси йўлига Кроос тўғаноқ бўлди!

6.
Ўйин бироз тинчланди. Бразилия тўпни ўзида сақлаб турибди. Айтганча мезбонларнинг ҳимоя чизиғига эътибор бердингизми? Давид Луис, Марсело, Данте ва Майкон. Учтасининг сочи жингалак биттасида умуман йўқ)

4.
Германиянинг ҳужуми! Клозе рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб ўта олмади

4.
Халк чап қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига оширди Нойер ўз ўрнида!

3. ЗАРБА!
Марсело ўзининг севимли чап оёғи билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

2.
Германия ҳимояланмоқда, ҳозирча албатта

1.
Бразилия ҳужум билан бошлади. Оскар бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қйатаришди

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! ҚАНИ КЕТТИК! ФИНАЛГА КИМ ЧИҚАРКИН?


- Бразилия мадҳияси бошланди! Давид Луис ва Жулио Сезар қўлларида Неймарнинг футболкасини ушлаб олиб мадҳияни куйлашмоқда! Тасанно!

- Германия мадҳияси янграб ўтди.

- Шу тобда уйида свет ўчиб қолганларга сабр тилаймиз. Ўйин бошлангунига қадар қайтишига ишонамиз!

- Демак ўйин бошланмоқда. Қизиқарли ва голларга бой бўлишини истаймиз. Ярим финаллар бундай бўлмаслигини биламиз, бироқ умид бор.

- Давид Луис ва Филип Лам бошчилигидаги иккала жамоа трибуна тагида сафланишмоқда. Клубдошлар бир бирларини қутлашмоқда. Асосан "Бавария" вакиллари иккала жамоада бор...

- Бу ўйиндан олдин кўпчилик Германияни фаворит ҳисобламоқда. Тиаго Силва ва Неймарсиз қолган Бразилияда ғалаба учун Умид бор дегувчилар ҳам йўқ эмас. Демак кузатамиз, барчаси майдонда ҳал бўлади.

- Германиялик мухлислар



- Бразилиялик мухлисалар



- Ўйин бошланишига оз муддат қолмоқда. Стадионга йиғилган мухлислар ўз севимлиларини кутишмоқда. Мухлислар орасида "Неймарлар" ҳам борлиги эътиборимизни тортди.



- Жаҳон чемпионатининг ярим финал ўйинларига ҳам етиб келдик. Бугун Бразилия ва Германия терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Ушбу баҳсни сиз билан бирга Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради. Биз билан қолинг ва зерикиш билан уришиб қоласиз.

- Ассалому алайкум тунги бедорлар. Футбол шинавандалари!

- Ўйин соат 01:00 да бошланади.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика