RU

Последние новости

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  36 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  5 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  63 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

"Бразилия билан ўйнаш ниятим бор эди. Гуруҳдан чиқиш учун кўпроқ меҳнат қилишимиз керак". Футзалчиларимиз Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида қандай фикрда? Новости

"Бразилия билан ўйнаш ниятим бор эди. Гуруҳдан чиқиш учун кўпроқ меҳнат қилишимиз керак". Футзалчиларимиз Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида қандай фикрда?

Кеча футзал бўйича Литвада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "B" гуруҳида Россия, Миср ҳамда Гватемала терма жамоалари билан баҳс олиб борадиган бўлди. Биз қуръа натижалари ҳақида терма жамоамиз футзалчилари Даврон Чориев ва Ихтиёр Ропиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

Даврон Чориев -  Жаҳон чемпионатида иккинчи бор иштирок этамиз. Бу албатта бошқача ҳиссиётларни беради. Қуръа натижасини барчамиз яхши қабул қилиб олдик. Бундай мусобақада оддий жамоа бўлмайди. Ҳар бир баҳсга жиддий қарашимиз талаб қилинади. Мен кўпроқ Бразилия билан ўйнашни истагандим. Майлин нима ҳам деймиз. Гуруҳимиздаги рақибларга келсак, Россия ҳақида маълумотларга эгамиз. 2016 йил Колумбиядаги мундиалда улар жуда яхши натижа қайд этишганди. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни ёмон, демаган бўлардим. Мухлислларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Ихтиёр Ропиев - Қуръа ташлаш маросимидан олдин Литва, Аргентина, Чехия билан бир гуруҳдан жой олишимизни тахмин қилгандим. Якунда Россия, Миср, Гватемала бизга рақиблик қилиши аниқ бўлди. Гуруҳдан чиқишимиз учун кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Имкониятимиз бор. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика