“Брайтон” АПЛда ўзгача рекорд ўрнатди
26 сен 2020 20:20
Новости


“Брайтон” АПЛда ўзгача рекорд ўрнатди
Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган драматик беллашувда “Манчестер Юнайтед” 90+10 дақиқада Бруну Фернандеш томонидан киритилган тўп эвазига “Брайтон”ни 3:2 ҳисобида таслим этди.
“Брайтон” футболчилари баҳс давомида 5 бор дарвоза устун ва тўсинларини нишонга олишди. Бу мусобақада мазкур статистика ҳисобланишни бошлаганидан бери (2003/04) бир ўйин давомида қайд этилган рекорд кўрсаткичдир.
Маълумот ўрнида, мезбонлар ярим ҳимоячиси Леандро Троссарднинг баҳс давомида берган зарбалари дарвоза чап ва ўнг устуни, шунингдек, тўсинига ҳам бориб теккан.
Похожие новости

Комментарии