RU

Последние новости

02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  5 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  29 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  53 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Бранко Иванкович: ”Насаф" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири” Новости

Бранко Иванкович: ”Насаф" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалардан бири”

“Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида мезбон жамоа устози Бранко Иванкович ва жамоа ўйинчиси Али Алипур иштирок этишди.

Бранко Иванкович: - Мана ниҳоят Осиё чемпионлар лигаси баҳсларига ҳам етиб келдик. Бу йилги ОЧЛ баҳслари одатдагидан эртароқ бошланмоқда. Бу мусобақани бошланиши билан барчаларингизни табриклайман. Умид қиламизки, футбол ишқибозлари бизни эртага “Озоди”да яқиндан қўллаб-қувватлашади ва жамоамизнинг 12-ўйинчиси сифатида бизга ёрдам беришади. Ўзингиз биласиз, биринчи ўйин доимо қийин бўлади. Кўп нарса шу биринчи ўйинга кўпроқ боғлик, дастлабки ўйинда ғалабага эришиш, кейинги ўйинларни анча осонлаштиради. Такрор айтаман, биринчи ўйин ҳамиша оғир бўлади. Ўйинда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. 

Биз эртага кучли рақибларимиздан бири билан ўйнаймиз. Футболчиларимиз ўйинда диққатларини йўқотмаслиги талаб этилади. Биз “Насаф”нинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик. Жамоа жуда яхши шакллланган. Кейинги ўтказган беш ўйинининг тўртасида ғалаба қозонган. Айниқса, кейинги бўлиб ўтган “Пахтакор” ва “Ал-Файсали” билан бўлиб ўтган ўйинидан, бу жамоа нималарга қодирлиги бизга аён бўлди. 

“Насаф”,  Ўзбекистоннинг энг кучли тўртта клубидан бири саналади. Жамоа сафида кўплаб  мамлакат терма жамоасида ўйнайдиган футболчилар бор. Бундан ташқари легионер футболчилари ҳам жуда маҳоратли саналади. Масалан, ҳамюртим Драган Черан жуда кучли ҳужумчи, шунингдек Славко Лукич ҳам Сербиянинг энг кучли клубида тўп тепган ўйинчидир. Бу футболчилар биз учун жуда хавфли ҳисобланишади. Бир сўз билан айтганда, биз эртага кучли рақибга қарши майдонга тушамиз.

“Персеполис” футболчилари эртага бўладиган ўйинга тайёр, ҳамма соғ саломат. Эртага ўйин пайти ёмғир ёғиши кутилмоқда, биз бундай  об-ҳавога ҳам тайёрмиз.

Али Алипур: - Биз ўйинга яхши тайёрландик, эртага ғалаба учун ўйнаймиз.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика