RU

Последние новости

10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  0 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  11 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  8 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1

Боян Миладинович "Пахтакор"дан кетдими? Новости

Боян Миладинович "Пахтакор"дан кетдими?

Бир неча йилдан бери "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва деярли ўзбекка айланиб улгурган Боян Миладинович айни пайтда шерлар билан бирга эмас.
Маълумотларга кўра, футболчи Тошкентга қайтиб келмаслиги мумкин экан. Аввалги суҳбатларимизда сербиялик ҳимоячи Тошкент унинг ўзи ва энг муҳими, оиласига ҳар томонлама маъқул келганлиги ва футболчилик фаолиятини ҳам шу ерда тугатишга қарши эмаслигини айтганди. Хатто имконияти бўлса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосини кийишга ҳам тайёрлигини маълум қилганди. Бояннинг "Пахтакор"да қолиш ёки кетиши ҳақида сўраб мурожаат қилганимизда, клуб матбуот хизмати ҳали бу борада аниқ маълумот йўқлиги, Туркия йиғинига борадиган таркиб тасдиқланганидан кейингина расмий маълумот берилишини айтишди. Бошқа томондан, "Пахтакор" ҳимоя чизиғида рақобат кучайиб боряпти. Айниқса, Егор Кримец ва Камолиддин Тожиевнинг Хитой чемпионатидан қайтиб келиши бу рақобатни янада кучайтирди. Айни пайтда Кримец ва Тожиевдан ташқари, марказий ҳимояда Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Муҳсин Убайдуллаев, қанотларда эса Даврон Ҳошимов, Мурод Холмуҳамедов, Александр Мерзляков каби футболчиларни кўрсатишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Миладинович жароҳати сабаб бир ярим йил давомида майдонга туша олмаган, фақат ўтган мавсумнинг сўнгги турларидагина сафга қайтганди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика