RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  1 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Боян Миладинович: "Олмалиқ" бизни очиқчасига енгди" Новости

Боян Миладинович: "Олмалиқ" бизни очиқчасига енгди"

Сербиялик ҳимоячи "Пахтакор"нинг охирги пайтлардаги ўйинлари ҳақида саволларга жавоб қайтарди.
- "Насаф" билан Қаршида ўтган Ўзбекистон Кубоги баҳсида жамоа мағлубиятга учради. Бунинг асосий сабаби нимада бўлди?
- Ҳар бир жамоада муваффақиятли ва муваффақиятсизлик бўладиган қисқа давр бўлади. Менимча, биз охирги бир неча кун ичида бунинг иккинчисига тушиб қолдик. Ўша куни ўйинимиз унчалик яхши чиқмади. Буни тан оламан. Лекин мезбонларни ҳам яхши ўйнашди деб айта олмайман. Уларнинг пенальтидан гол урган вазиятларидан бошқа кескин ҳолатларини эслай олмаяпман. Балки, натижа муҳим бўлгани учун ҳар икки жамоа эҳтиёткорроқ тарзда ўйнагандир. Афсусланарли тарафи шундаки, мавсумда совринсиз қолиб кетадиган бўлдик. Ёш, ўсиб келаётган футболчилар таркибимизда кўп. Улар совринларга эга чиқишни исташади. Айнан шу энг ачинарли ҳолат. Яъни, қайсидир турнирдаги ғалаба уларнинг иштиёқини янада кўтариб юборарди. Қолаверса, Чемпионлар лигасида иштирок этишимиз катта сўроқ остида қолди. Лекин ҳали мавсум якунигача яна 9 учрашув бор. Бу вақт ичида биз барча ўйинларга ғалаба билан якунлаб, ўзимиздан юқорида кетаётган жамоаларга етиб олишга уринамиз. Таркибимиздаги маҳоратли ёшлар эса кейинги мавсумда янада ўсишга эришиб, совринларга эга чиқишимизда ёрдам беришларига ишонаман.

- Ушбу мавсумда жамоа кўп бор имкониятни бой берди. Буни қандай изоҳлай оласиз?
- Таркиб бўйича муаммолар билан. Чунки асосий таркибда ўйнаб юрган камида 3 нафар футболчи ёшлар термаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этди. Биринчи давра охиридаги омадсизликларни шу билан изоҳлайман. Агар таққосласак, ўтган мавсумга нисбатан таркибда катта ўзгаришлар бўлмади. Баъзида минг ҳаракат қилганимиз билан ўйинимиз яхши кўриниш олмади.

- "Бунёдкор"ни чиройли ўйин билан мағлубиятга учратган жамоа кейин бирданига икки беллашувда салбий томонга ўзгарди. Нима юз берди?
- Ўйинимиз чиқмади. Бунёдкор билан беллашувдан кейин жамоада кайфият юқори эди. Шу билан бирга энди қолган рақибларни бемалол доғда қолдирамиз деган ўй барчамизни тарк этмади. Охир-оқибат бунинг учун жазоландик. "Олмалиқ" билан Тошкентда жуда ёмон ҳаракат қилдик. Рақиб 10 футболчи бўлиб қолганда ҳам ўйинимиз қовушмади. Қаршида эса мағлубиятларга турли жиҳатлар сабаб бўлди. У ерда ҳеч бир жамоа ёрқин ўйин намойиш этмади.

- Қаршида иккинчи пенальти белгиланган вазиятда Эрматовга эътироз билдириб, жуда асабийлашиб кетдингиз. Нима учун?
- Ўша вазиятни мен жарима майдони ичида юз берган ҳолатни 100 фоиз ойдинлаштириб берадиган камеранинг такрори орқали кўришни истардим. Чунки рақиб ҳужумчисига нисбатан умуман қўполлик ишлатганим йўқ. Мен тўпга ҳаракат қилдим ва унга тегдим. Шу сабабли асабийлашиб кетдим. Акс ҳолда, барчасини тан олган бўлардим. Ўша заҳоти Эрматовнинг ёнига бориб, унинг қарори нотўғри эканлигини таъкидладим ва унга такрорий лавҳаларни кўриши зарурлигини айтдим. Афсуски, бизнинг дарвозамиз томон иккинчи пенальти белгиланди ва жамоадошларим майдонда кам бўлиб қолишди. Агар қўполлик қилган бўлганимда ҳакам билан тортишиб, бундай асабийлашиб кетмасдим. Лобановга сариқ карточка кўрсатилган вазият ҳақида ҳам шундай дея оламан. Саша рақиб ҳужумчисига умуман теккани йўқ. "Насаф" футболчиси кутилмаганда ерга қулади ва Лобановга сариқ карточка кўрсатилди. Мен ўша куни ҳакамлар "Пахтакор"га қарши ишлашди деб айтмоқчи эмасман. Шунчаки уларнинг хато бўлган қарорлари ҳақида айтиб ўтяпман холос.

- Бу йилги мавсумда ҳакамларнинг иши қандай таассурот қолдиряпти?
- Ўзбекистонда яхши ҳакамлар кўп. Лекин баъзида хатога йўл қўйиш ҳолатлари учраб турибди. Бошқа тарафдан футболда барча хато қилади. Ҳеч ким бундан кафотлатланмаган. Бир қатор реферилар халқаро учрашувларни жуда яхши бошқариб бораётгани эса ўзбек футболи учун катта ютуқ.

- Бу мавсум "Пахтакор"га қарши энг яхши ўйнаган жамоа сифатида қайси клубни кўрсатиб ўтасиз?
- "Олмалиқ"ни. Улар Тошкентда шундай ҳаракат қилишдики, ўша кунги мағлубият хусусида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Улар бизни очиқчасига енгишди. Мен жамоамни ҳар тарафлама доғда қолдирган жамоаларни ҳамиша тан оламан. Иккинчи бўлимнинг катта қисмини камчиликда ўтказишди, лекин бизга барибир имконият беришмади.

- Ҳозир ўзингиз намойиш қилаётган ўйиндан қониқяпсизми?
- Йўқ. Чунки 1,5-2 йил расмий ўйинда ҳаракат қилмасдан, аввалгидек кўп юкламага эга бўлмасдан бирданига юқори савияда ўйнаб кетиш мушкул иш. Ҳозир аввалги формамнинг 60 фоизичалик имкониятга эгаман. Бундан кейинги машғулотлар ва учрашувларда ҳолатимни ўстириб боришга уринаман. Югуришга уринсам, оёқларим буни бажаришни истамагандек туюляпти. Бу борада қишқи йиғин ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Насиб қилса, келаси мавсум бошида яна аввалгидек ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика