RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Boxing day! Инчеондан Жакартагача бўлган супер кун Новости

Boxing day! Инчеондан Жакартагача бўлган супер кун

Футбол тилида «boxing day» нимани англатишини барчамиз биламиз.

Англия футбол ҳафталиги барчамизни тв қаршисига «михлаб» қўяди.

Бугун Осиё ўйинларининг сўнгги куни LIVE

Бугун ҳам шундай кун остонасида турибмиз, фақат англияликлар эмас, ўзимизнинг шунқорлар ТВ қаршисидан қўзғалмасликка мажбур этадилар.

2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган бокс баҳсларининг барчасини алам билан эслайман ва буни жонли кўриш янада аламли эди. Ўша йили барчадан эртароқ Жанубий Кореяга етиб бордим. Сабаби футбол бошқа спорт турларига қараганда аввалроқ бошланарди. Бу галгидан фарқли равишда бокс ҳам мусобақанинг бошланғич дастуридан ўрин олганди. Кейинчалик олимпиада совриндорларига айланган ҳамюртларимиз бирин кетин мусобақанинг аламли мағлубиятларига учраган эдилар. Уша ҳафталикда ҳакамлар томонидан амалга оширилган ишларни бир сўз билан ифода қилиб бўлмайди. Қозоғистон терма жамоасидан ташқари, мезбонлар фойдасига жуда кўплаб ўзбекнинг зарбалари инобатга олинмаган ҳафталик эди.

Ҳаммаси 56 кг вазнда биринчи жангинини ўзидаёқ рингдан мусобақани тарк этган Муроджон Ахмадалиевга қилинган адолатсизликлар билан бошланган эди. Хитойлик Занг Жиавига қарши жангда устунликка эга бўлишига карамай 0:3 ҳисобида мағлубият ёзилди. Зангни қўллаб-қувватлашдан мақсад, қуръа сеткасига кўра кореялик Хам Сан Менгга финалда осонроқ рақибни қўйиб бериш эди ва бу иш самарасини берган. Занг қолган баҳсларда ҳам қийналмай ғалабаларга эришиб финалда кореялик боксчига мағлубиятга учради. Орадан икки йил ўтиб адолат қарор топди бу икки спортчидан фарқли Аҳмадалиев олимпиадада шохсупанинг учинчи ўринида байроғини хилпирата олди.

Ўша кун ёдимда. Делегация билан аренадан чиққанимиздан сўнг боксчиларимизни эсдалик учун суратга олдим. Марс Қўчқоров ва Тўлқин Қиличев Аҳмадалиевга ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини айтишди.

Кейинги натижалар кўз ёш тўкишга мажбур қилди. Айниқса бир амаллаб финалга етиб олган Шаҳобиддин Зоиров ва Исроил Мадримов қозоғистонликларга қарши рингга чиқади. Ҳамон ёдимда, жанг тугагач мен билан бирга баҳсни томоша қилган қозоғистонлик фотомухбир «сегодня вас засудили» деб тинчлантириб чиқиб кетди. Алам билан ёзган маколамдан бошқа тинчлантирадиган восита топа олмаган эдим ўша дақиқаларда.

Инчеон 2014. ОС архиви. Бугун фақат бизнинг қўлларимиз баландга кўтарилиши керак!



«Google»дан Сарита Деви Инчеон 2014 деб қидирув тугмасини босинг. Парк Жин Ани 1/2 финал баҳсида фақатгина нокаутга учратмаган эди. Лекин шу куни ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарор мусобақанинг барча мухлисларининг эътирозига сабаб бўлганди. Тақдирлаш маросимида ўзига тақилаетган медални тақувчининг қўлидан олиб финалда бари-бир ютқазган кореялик спортчининг бўйнига тақиб қўйгани миллионлаб «просмотр»ларга сабаб бўлганди.

Бугунги кунни 4 йил кутдим. Риода асосий рақиб Кубани мағлуб эта олганимиздек, қитъадаги асосий ракибимиз Қозоғистон терма жамоасини йирик ҳисобда маглубиятга учратишга яқин турибмиз.

Шахсан ўзим Боку финалидаги чиқишидан кейин Бобоусмон Батуровнинг мухлисига айланганман. Бугун имкон қадар барча олтинлар бизники бўлишини истардик!

Боксимизда бўлаетган ижобий ўзгаришлар замирида кўплаб инсонларнинг меҳнати ётибди. Уларга ўз миннатдорчилигимизни айтаман.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика