RU

Последние новости

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  1 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  10 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди Новости

«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди

Бугун “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида “Бош вазир кубоги”нинг футбол мусобақаларига старт берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Олдинга ўтиб шуни айтиш керак, барча жамоалар мусобақага жиддий ёндашган ҳолда пухта тайёргарлик билан келишибди. Жамоаларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада. Ўз навбатида ташкилотчилар ҳам мусобақани юксак савияда ўтказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинларни мамлакатимизнинг малакали ҳакамлари бошқариб боришмоқдаки, бу фақат мусобақа нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мусобақанинг илк кунидаёқ бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Айниқса, бу каби турнирларда кўп бора ғалаба қозонишган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси жамоасининг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходимларига йирик – 0:8 ҳисобида ютқазиб қўйиши кўпчилик учун ҳақиқий “сюрприз” бўлди. Шунингдек, “Халқ банки” жамоаси ҳам Халқ таълим вазирлиги ходимларига ҳақиқий мастер-класс ўтиб беришди, десак муболаға бўлмайди.

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси жамоаси эса “Ўзбекинвест”га қарши ўйинда матонат кўрсатди. Яъни 0:2 ҳисоби билан ортда қолаётган ветеринарлар жамоаси ўйинда туб бурилиш ясади, яъни “камбэк” қайд этди ва танаффусдан кейин рақиблари дарвозасини тўрт марта ишғол қилиб, ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди.

“Бош вазир кубоги” мусобақасининг илк кунида қайд этилган натижалар:

Футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2019” мусобақаси

19 октябрь, шанба. 1/32 финал

Давлат Солиқ қўмитаси – Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси – 5:0

“Шарқ” нашриёти – Олмалиқ Кон-металлургия комбинати – 0:6

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи – ЎзЛиДеП Марказий Кенгаши – 8:1

АТ “Халқ банки” – Халқ таълими вазирлиги – 9:0

Қишлоқ қурилиш инвест – Ўзкимёсаноат – 5:0

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – Давлат Божхона қўмитаси -:+

Молия вазирлиги – Олий суд – 0:1

“Ўзбекистон темир йўллари” – Ўзбекистон МТРК – 8:0

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги – Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги – 1:1 (пенальтилар серияси – 6:5)

Тошшаҳартрансхизмат – Иссиқлик электр станциялари – 6:1

Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – “Ўзбекинвест” – 4:2

Ўрмон хўжалиги – Олий аттестация комиссияси -:+

“Ватанпарвар” ташкилоти МК – Адлия вазирлиги – 0:2

Товар хом-ашё биржаси – ЎзАтом (Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги) – 3:1

“Кафолат” суғурта компанияси – “Ўзбекнефтегаз” – 1:0

Энергетика вазирлиги – Республика маънавият ва маърифат маркази – 2:2 (пен. – 3:5)

“Бош вазир кубоги”нинг 1/32 финал босқичидан ўрин олган қолган учрашувлар эртага ўтказилади. Мусобақанинг ярим финал ва финал ўйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика