RU

Последние новости

10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  1 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  9 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  3 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  7 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0

Бош мураббийи футболчи бўлган ўйинда “Нурафшон” “Андижон”га мағлуб бўлди Новости

Бош мураббийи футболчи бўлган ўйинда “Нурафшон” “Андижон”га мағлуб бўлди

Про-лиганинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўраётган “Нурафшон” ҳамда “Андижон” жамоалари Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида синов-назорат учрашувини ўтказишди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Фарруҳ Шотурсунов пойтахт вилояти вакилларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар андижонлик Шаҳбоз Жумабоев ўз дублини расмийлаштирди. Иккинчи бўлимда Даврон Исоқов ва Нодир Мавлоновлар томонидан киритилган голлар ҳисобнинг йирик кўринишини таъминлади, 4:1. Шу тариқа “Андижон” ўзига ҳос реванш олди. Маълумот учун, 11 июль куни мазкур стадионда рақиблар ўзаро тўқнаш келишган ва унда “Нурафшон” 4:2 ҳисобида зафар қучганди. Қайд этиш керак, ушбу учрашувда “Нурафшон” бош мураббийи Воҳид Холбоев ҳам футболчи бўлиб ҳаракат қилди.

“Андижон” – “Нурафшон” – 4:1. Чирчиқ. “Кимёгар” стадиони

Ҳакамлар: В.Агишев, Ж.Нажмиддинов, Ш.Юсупов

Назоратчи – Р.Қоратоев

“Андижон”: А.Ортиқов, И.Маматказин, Д.Маматов, Х.Авилов, Ф.Мирахматов, Д.Ҳасанов, Ф.Бекмуродов, Ж.Омонов, Э.Отақулов, Ш.Жумабоев, Қ.Нурметов

Захирадан тушганлар: Н.Рибкин, С.Ҳамроев, Н.Мавлонов, А.Маматказин, Л.Убайдуллаев, И.Отахонов, С.Эрматов, С.Абдуллажонов, Ф.Абдураҳмонов, Д.Исоқов

“Нурафшон”: Р.Ягудин, М.Қаҳрамонов, Р.Вагапов, Д.Файзиев, М.Тўйчибоев, Д.Баҳромов, Ф.Шотурсунов, М.Ражабов, Р.Веклич, А.Камолов, О.Абдуҳолиқов

Захирадан тушганлар: А.Мухамедов, А.Жадигеров, Ж.Раҳимов, Э.Равшанов, А.Исроилов, Д.Рўзалиев, В.Холбоев

Голлар: Ш.Жумабоев (28, 44), Д.Исоқов (88), Н.Мавлонов (90) – Ф.Шотурсунов (13).

Шу ўйин орқали “Нурафшон” жамоаси Дукент шаҳрида ўтган 10 кунлик тайёргарлик ишларини якунига етказишди. Унда жамоа мураббийлари В.Холбоев ҳамда Олег Тюлкин асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратишди. Бугун жамоа аъзоларига дам берилади. Эртага эса футболчилар А.Яссавий номли стадионда жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовларини топширади. 

Жамоа таркибида деярли ўзгаришлар йўқ. Элбек Равшанов ҳамда Абдукарим Мухамедов яна ортга қайтишган. Маълумот учун: Про-лиганинг иккинчи босқичи бошлангунга қадар “Шўртан”, “Сурхон”, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда “Динамо” жамоалари билан куч синашади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика