RU

Последние новости

09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  0 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  21 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  39 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади Новости

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.31-бандида учрашув вақтида техник зонада клуб расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга футболчиларга кўрсатма бериш ҳуқуқи берилган.

Лига бундай қарорга ноаниқликлар кўпайиб кетганидан сўнг келган. Нормал ҳолатда клуб бош мураббийи ўзига тегишли барча мажбуриятларни амалга ошириши лозим. Жумладан, ўйин давомида футболчиларга кўрсатма беришдан тортиб, жамоа билан боғлиқ ОАВ саволларига жавоб қайтариш шулар жумласига киради. Лига ва Ассоциация ўртасидаги келишув асосида Суперлига клубини бошқараётган мутахассис тегишли лицензияга эга бўлиши шарт. Айрим ҳолатларда бош мураббийдан ўзга шахснинг учрашув давомида бир неча бор намоён бўлиши футбол яхлитлиги масаласини шубҳа остига қўяди. Шунингдек, ОАВ клуб билан боғлиқ саволларни барчаси учун жавобгар бўлган мутахассисга эмас, де юре унинг вазифасини бажараётган ўзга мутахассисга беришга мажбур бўлади.



Про лицензияси учун ўқув курсларининг кечикиши сабаб Лига 2024 йилнинг 1 март куни Суперлига клубларига расмий мурожаат билан чиққан ҳамда клубда бош мураббий вазифасини де факто эҳтимолий бошқа шахс амалга ошираётган бўлса, бу ҳақда расмий маълумот бериши, эвазига Лига мазкур шахсга техник зонада эркин ҳаракатланиш ҳамда матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этишини маълум қилганди. Жумладан, "Локомотив" Ёрқин Назаров эмас, Александр Стоймировичга шундай ҳуқуқ берилишини сўради. "Бунёдкор" эса хорватиялик мутахассис истеъфога чиққач, бош мураббий вазифасини Анвар Ғофуровга ишониб топширди, Лига рўйхатидан эса Сергей Арслоновни бош мураббий сифатида ўтказди. 

"Сурхон" Февзи Давлетовни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказган. Матбуот анжуманларида ҳам айнан у иштирок этиб келмоқда. Бироқ "Сурхон" иштирокидаги сўнгги учрашувларда Давлетовдан кўра кўпроқ Станислав Кудряшов футболчиларга кўрсатма бераётгани Лига комиссарлари билдиргисида акс этган. Огоҳлантиришларга қарамай, Кудряшов регламент қоидаларини бузиб келаётгани учун унинг иши тегишли қўмитага оширилади. 

"Сурхон" клубидан эса вазиятга ойдинлик киритиш сўралади. Мазкур ҳолатда Лига клубнинг ички ишларига аралашмайди, бироқ расмий учрашув давомида регламент талабларига тўлиқ риоя этиш сўралади. Клубда де факто бош мураббий Давлетовдан ўзга шахс бўлса, Лига бу ҳақда расман хабардор этилиши ва ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманларида ҳам айнан ўша шахс иштирок этиши шарт ҳисобланади.  

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Про лицензияси учун янги ўқув курси старт олади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика