"Боруссия" Санчога ўринбосар изламоқда
28 июл 2020 17:49
Новости
"Боруссия" Санчога ўринбосар изламоқда
"Боруссия Дортмунд" МЮга ўтиши кутилаётган 20 ёшли Жейдон Санчонинг ўрнини боса оладиган футболчи қидиряпти.
Хабар беришларича, Дортмунд клуби "Лилль" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жонатан Иконе бўйича музокараларни бошлаб юборган, француз клуби футболчи учун 41 миллион фунт стерлинг талаб қилмоқда.

Алоҳида айтиб ўтиш жоиз, Санчо "Манчестер Юнайтед" билан шахсий келишувга эришган, аммо "қизил иблислар" ҳали "Боруссия" билан трансфер сумма борасида аниқ тўхтамга келмаган. "Боруссия Дортмунд" футболчини фақат 90 миллион фунтдан кўпроқ суммага сотишини таъкидламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии