RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Боруссия" Мёнхенгладбах ёқимсиз серияга чек қўядими? Новости

"Боруссия" Мёнхенгладбах ёқимсиз серияга чек қўядими?

Германия Бундеслигасининг 17-тур доирасидаги дастлабки баҳс бугун тунда "Боруссия" М - "Гамбург" ўртасида кечади.

"Боруссия" Мёнхенгладбах "Бавария"ни мағлуб этгач кетма-кет уч ўйиндирки ғалаба нималигини билмай келмоқда. "Боруссия" меҳмони бўладиган "Гамбург" ҳам сўнгги учта учрашувдан буён ғалаба қозона олгани йўқ.

"Боруссия-Парк"да бугун тўқнаш келадиган ҳар иккала жамоа ғалаба таъмини соғиниб қолгани аниқ.

Дитер Хеккинг жамоаси учун бугунги ғалаба турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳам анча аҳамиятли. Жамоа сўнгги учта турдаги муваффақиятсизлик туфайли "кучли-учталик"ни тарк этиб, 8-поғонага тушиб кетди.  "Гамбург"да ҳам шу ҳолат. Уларни шароитлари янада оғирроқ. Муваффақиятсиз серия туфайли "Гамбург" хавфли ҳудудга тушиб кетди. Бугунги ғалаба эса уларни ушбу "ҳудуд"ни тарк этишлари ёрдам бериши мумкин.

Айнан шу жиҳатларни ҳисобга оладиган бўлсак, тарихан анча катта қарама-қаршилик кескин курашларга бой кечади.

Эртага эса Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган қолган беллашувлар бўлиб ўтади.

Унда пешқадам "Бавария" "Штутгарт"да меҳмон бўлади. Юпп Хайнкесс қўл остида "Бавария" аллақачон қишки чемпионликни ҳал қилиб бўлган. "Штутгарт" эса ўз уйида жорий мавсумда фақатгина бир маротаба мағлубияга учраган. Ушбу мағлубиятни жамоа яқиндагина "Байер"га қарши баҳсда қабул қилиб олганди.

Италиялик ёш мутахассис Доменико Тедеско бошқарувида ўз мавқеини анча тиклаб олган, айни пайтда совринли ўринлар учун курашаётган "Шальке" Франкфуртга сафар қилади. "Айнтрахт" уй жамоаси эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу турда "Шальке"га осон бўлмайди.

Петер Бошшни истеъфога чиқарган ва унинг ўрнига бошқа Петерни олиб келган "Боруссия" эса ниҳоят ўтган турда узоқ давом этган нохуш серияга барҳам берганди. "Кёльн"дан қувғин қилинган Петер Штогер қўл остида ғалабани нишонлаган "Боруссия" Дортмунд бу гал "Хоффенхайм"ни қабул қилади. Бу тўқнашувда яхши кайфият дортмундликларга қўл келиши мумкин. "Хоффенхайм" эса Дортмундда 4 йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти. 

Биринчи давранинг охирги ўйини эса якшанба куни "Лейпциг" ҳамда "Герта" ўртасида бўлиб ўтади.


Бундеслига, 17-тур.
15 декабрь, жума
"Боруссия" Мёнхенгладбах - "Гамбург" (00:30)

16 декабрь, шанба
"Штутгарт" - "Бавария" (19:30)
"Аугсбург" - "Фрайбург" (19:30)
"Айнтрахт" - "Шальке" (19:30)
"Вердер" - "Майнц" (19:30)
"Кёльн" - "Вольфсбург" (19:30)
"Боруссия" Дортмунд - "Хоффенхайм" (22:30)


17 декабрь, якшанба
"Ганновер" - "Байер" (19:30)
"Лейпциг" - "Герта" (22:00)




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика