RU

Последние новости

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  2 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  2 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор" Новости

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор"

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионати финали олдидан рақиб жамоа ҳақида фикрини билдирди.

"Уч йил олдин финалга чиқишимизга ишониб бўлмасди, аммо ортиқча бир йил бизга қўл келди. Ярим ҳимоядаги иқтидорли футболчиларимизнинг кўплиги йўлимизни осонлаштирди. 

Англияда кучли ҳужумчилар бор: қанотда тезкор ва марказда шижоаткор. Кейн – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Турнир олдидан Англия фаворитлардан бири эканлигини айтгандим.

Англиянинг икки марказий ҳимоячиси – Магуайр ва Стоунз МЮ ва "Сити"да ўйинашлари боис катта тажрибага эга. Уларни чалғитиш учун катта айёрлик керак бўлади.

Чиро ва Белотти хотиржам бўлишлари лозим. Улар гол уришмаса, танқидга учрашади, бироқ улар жамоавий нуқтаи назардан жуда муҳим. Мувафаққиятли зарба йўллашлари учун биз уларни қулай нуқтага олиб чиқишимиз керак. Улар ҳар қандай ҳолатда бор кучларини сарфлашади ва ҳал қилувси ролни ўйнашлари мумкин. 

Кьеллини?  12-куни терма жамоани тарк этамиз, 14-куни эса учрашамиз ва оилаларимиз билан таътилга йўл оламиз. Шундай экан, у билан алоқаларимиз зўр", – деди Бонуччи.

Италия ҳамда Англия ўртасидаги финал эртага 23:59 да старт олади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика