Болт Роналду фаолиятини қачон тугатишини тахмин қилди
09 сен 2021 21:39
Новости
Болт Роналду фаолиятини қачон тугатишини тахмин қилди
Афсонавий Олимпиада чемпиони Усэйн Болт "Манчестер Юнайтед"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду 42 ёшгача ўйнай олишини айтди.

"Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтгани яхши бўлди. У жамоадошларидан кўп нарсани талаб қилади, бироқ улар шу туфайли кучлироқ бўлишади. Ўйлайманки, Криштиану 42 ёшгача ўйнайди. У яхши формада ва кўп ёш футболчиларга қараганда юқори даражада бўлиб турибди", – деди Болт BBC'га.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли Роналду "Ювентус"дан МЮга ўтди. Футболчи 2023 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Қўшимчасига томонлар келишувни яна бир йилга узайтиришлари мумкин.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии