"Болонья" ҳимоячисини "Арсенал"га сотишдан бош тортди
05 июл 2024 12:32
Новости
"Болонья" ҳимоячиси Риккардо Калафьорини "Арсенал"га сотишни хоҳламади. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар бермоқда.
"Канонирлар" футболчи учун 47 млн евро таклиф қилган. "Россоблу" ушбу таклифни рад этган. Италияликлар футболчини камида 50 млн еврога баҳоламоқда.
"Канонирлар" рад жавобига қарамай, трансфер устида ишлашда давом этади. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Калафьори "Болонья"да 1 мавсум ўйнади. 22 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсум А Серияда 30 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии