RU

Последние новости

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  12 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  100 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

Болалар спорти. Қамаши туманида соҳил футболи майдончаси фойдаланишга топширилди Новости

Болалар спорти. Қамаши туманида соҳил футболи майдончаси фойдаланишга топширилди

Қамаши туманида соҳил футболи майдончаси фойдаланишга топширилди.

Майдоннинг тантанали очилиш маросимида Қашқадарё вилоят Футбол Федерацияси Қамаши туман бўлими ижрочи директори Нуриддин Поянов, Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Фотима Караматова, ”Болалар ва Ўсмирлар” спорт мактаби директори Музаффар Содиқов, ХТМФМТваТЭ бўлими услубчиси Хуршида Зиёдуллаева, туман болалар поликиникаси шифокори Раъно Алмарданова, “Ёшлик” ЖТСЖ раиси Абдувоит Холиқов. 7-сонли “Гулдаста” мактабгача таълим муассаси мудираси Ўлуғой Холбоева ва тумандаги барча МТМларининг мудиралари иштирок этишди.

Туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси Фотима Караматова туманда болалар учун қилинаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот берди.

-Юртимиз мустақилликга эришгач, бошқа соҳалар каби спортимиз ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бунга жавобан, бугунги кунда ёш спортчиларимиз ҳам жаҳон спорт ареналарида ўзларини нималарга қодир эканлигини кўп бора исботлаб келаяпти. Айниқса, болалар спортига бўлган эътибор таҳсинга лойиқдир. Туманимиз спортида ҳам йилдан-йилга юксалиш бўлаяпти, туман “Болалар ва ўсмирлар” спорт мактабида етишиб чиқаётган ўсмир ва ёш спортчи болаларимиз нафақат Республика балки жаҳонда бўлаётган ёшлар ўртасидаги спорт мусобақаларида, халқора турнирларда мусобақанинг юқори шоҳсупалридан ўринлар эгаллашиб, юртимиз байроғини янада юқорига кўтаришмоқда. Масалан: оғир атлетикачи спортчи қизларимиз Камила Абдуллаева, Зилола Бўриева, Бибиойша Бўриевалар ҳозирги кунда Андижонда таҳсил олаётган Даврон Кенжаев, футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Аслиддин Абдиев, “Насаф” футбол академиясида ўқиётган ёш иқтидорли футболчи ўсмирларимиз Жаҳонгир Тўйчиев, Хуршид Бердимуродовлар ана шулар жумласидандир.

Шундан сўнг,туман Болалар поликиникаси врачи Раъно Алмарданова ҳам ўз фикрларини билдирди.

-Соҳил футбол майдони қумида очиқ оёқда юриш, югуриш, ҳакаракатланиш инсон организмига нечоғли фойдали эканлигини кўпчилигимиз билмаймиз унда организмидаги турли кўринмас кичик касалликлари чиқиб кетади ва иссиқ қум ўзига касалликларни тортиб олади. Ясси оёқлар учун ҳам қумда ҳаракатланиш қўлайдир, айниқса жажжи болажонларимизни оёқ мушаклари жудаям кенгайиб бақувват бўлади. Нафақат болажонлар балки катта ёшдаги инсонлар учун ҳам қумда юриш фойдалидир.

“Болалар ва Ўсмирлар” спорт мактаби директори Музаффар Содиқов:

 Туманимизда 87 та Умум таълим мактаблар, 2 та БЎСМ ва 14 та мактабгача таълим муасссалари бор. Эндиликда қолган муассасаларда ҳам катта-кичик ҳажмда соҳил футболи майдони қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилади. Туманда соҳил футболини янада ривожлантириш учун таълим муассасаларида кенг тарғиб этишни йўлга қўямиз ва бунинг учун ХТМФМТва ТЭ бўлими томонидан барча қулайликлар яратилади. БЎСМлар ва умум таълим мактаблари учун соҳил футболи майдони 22х34 ҳажмда қурилади. Мактабгача таълим муассасалари учун 4х6 ҳажмда барпо этилади.



Тадбир сўнггида 7-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Улуғой опа Холбоева муассасада болалар учун қилинаётган ишлар юзасидан қўйидагиларни айтиб ўтди.


-Бизнинг муассасамизда болажонлар икки маҳалдан спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланишади. Эрталабки бадан тарбия ва соат 11 ларда бошланғич ва тайёрлов гуруҳлари ўртасида спорт мусобақалари ва қувноқ стартлар беллашувлари ўтказилиб келинмоқда. Болажонларимиз спорт билан шуғуланишни маромига етказади. Улардаги интилишлар ва зеҳн мени лол қолдиради. Ўйлайманки, бу жажжигина болажонлардан келажакда юртимизга хизмат қиладиган етук инсонлар етишиб чиқади. Соҳил футболи майдонини жадаллик билан барпо этилишида муссаса тарбиячиларининг самарали меҳнатлари ҳам мақтовга лойиқдир.







Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика