RU

Последние новости

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Болалар - келажагимиз! ("Локомотив-2003" тақдирланди) Новости

Болалар - келажагимиз! ("Локомотив-2003" тақдирланди)

Тошкент, 14 апрель - Юртимизда болалар футболига кенг эътибор қаратилмоқда.
Бунинг натижасида ҳар йили мамлакат миқёсида болалар ўртасида турли мусобақалар ташкил этиляпти. Шунга яраша турли ёш тоифасида маҳоратли футболчилар етишиб чиқмоқда.

"Локомотив" футбол клуби қошида фаолият олиб бораётган "Локомотив" болалар-ўсмирлар футбол мактаби ҳам бундан мустасно эмас. Клуб раҳбарияти томонидан берилаётган эътибор туфайли футбол мактабимиз тарбияланувчилари март ойининг охирги ҳафтасида Туркияда бўлиб қайтишди. Анталияда ташкил этилган "Turkish holidays" деб ном олган футбол фестивалда қатнашган "Локомотив"нинг 2003 йилда туғилган тарбияланувчилари якунда биринчи ўринга сазовор бўлишди.

Шу муносабат билан "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳсининг танаффус пайтида ёш ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. "Локомотив" футбол клуби бош директори Зокир Сейдуллаев ҳамда директор ўринбосари Тўлабек Акрамов чемпионларни мусобақанинг олтин медаллари ва бош соврин Кубок билан тақдирлашди. Шу ўринда Алишер Бозоров бошқараётган гуруҳ футболчиларига кейинги ўйинларда ҳам омад тилаб қоламиз. Умид қиламизки, ёш футболчилардан кейинчалик "Локомотив"нинг асосий таркибида тўп тепадиган истеъдод эгалари етишиб чиқади.















Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика