RU

Последние новости

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  3 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

"Болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин...". "Сурхон U-14 ва "Сўғдиёна U-14" мураббийларининг илк турдан кейинги фикрлари Новости

"Болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин...". "Сурхон U-14 ва "Сўғдиёна U-14" мураббийларининг илк турдан кейинги фикрлари

Бундан бир неча соат олдин "Чиғатой" майдони мезбонлигида Ўзбекистон U-14 чемпионатининг дастлабки турида "Сурхон U-14 ҳамда "Сўғдиёна U-14" жамоалари кураш олиб борди.

Голларга бой ўтган ўйинда термизлик ёш иқтидор соҳиблари жиззахлик тенгқурларини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур баҳсдан сўнг икки жамоа мураббийларнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Ориф Аноров ("Сурхон U-14" жамоаси бош мураббийи) - Тўғриси бу мусобақага анча вақтдан бери тайёргарлик кўриб келаётгандик. Ушбу чемпионатда кучсиз жамоа бўлмайди. Ҳамма муносиб ҳозирлик кўриб келади. Болалар кейинги ёш тоифаларидаги жамоаларга шундай турнирлар орқали ўтиб боради. Дарвоза чизиғда камчиликларимиз борлиги кўринди. Лекин хато ва камчиликлар бўлиб туради. Болаларга ҳужумкор футбол кўрсатишни айтгандик. Кўрсатмаларимизни бажаришди. Ўйинимиз устида яна ишлаймиз. Ҳозирда карантин ва пандемия даврида ҳеч кимга осон эмас. Бироқ клуб қўлидан келганча барча шароитларни яратиб берди. Йиғинлар ташкиллаштирилди, спорт кийимлари берилди. 



Улуғбек Алматов ("Сўғдиёна U-14" бош мураббийи) - Йўлдан келганимиз учун бироз қийналдик. Болалар очиқ футбол кўрсатишди. Ўйиндан қониқдим, лекин натижадан эмас. Клуб барча шароитларни қилиб берди. Худо хоҳласа академиямиз қурилмоқда. Ҳаммаси олдинда. Тўғри болалар футболида натижа талаб қилинмайди. Лекин босқичма-босқич бунга келишимиз керак. Барибир болаларга мотивация зарур. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика