RU

Последние новости

12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  0 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  5 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  2 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  9 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0

Болалар футболи. Қашқадарё жамоаси Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида бўлишди Новости

Болалар футболи. Қашқадарё жамоаси Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида бўлишди

Теги :  Қашқадарё
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-8 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 2003 йилдан 2007 йилгача туғилган футбол маҳорати мактаблари тарбияланувчилари ўртасида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”нинг Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти футбол маҳорати мактабининг 2007 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳам Андижон шаҳрида ўтган мазкур чемпионатда иштирок этди. Қашқадарё жамоаси ушбу ўйинлардан кейин бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактабига ташриф буюришди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят футбол маҳорати мактабининг алоҳида дастур-режаси бўлиб, ушбу ташриф ҳам бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашига хизмат қилади.

- Серқирра ижодкор, истеъдодли шоиримиз Муҳаммад Юсуф шеърларини ўқиш, ўрганиш, ижодини кенг тарғиб қилиш, айниқса, ёшларимизнинг зўр қизиқиш билан китобларини ўқиши уларнинг тафаккур олами кенгайишга хизмат қилади, - дейди Қашқадарё вилоят футбол маҳорати мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев.- “Беш ташаббус келажагимиз пойдевори” шиори остида ушбу ижодий саёҳатни ташкил этдик. Ижод мактаби жамоасининг муносиб кутиб олиши, ўқувчиларининг шоир ижодидан шеърлар ўқиб бериши, музейни томоша қилиши ёш футболчиларимизда бир олам таъсурот қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб ижод мактаби жамоасига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика