RU

Последние новости

21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  2 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  24 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  12 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Бокс. Риода ёнган чироқ Токиода ўчдими? Новости

Бокс. Риода ёнган чироқ Токиода ўчдими?

Токиода ўтказилаётган Олимпия ўйинлари давом этяпти.

Ўзбек бокси Рио Олимпиадасида фурор кўтаргач (3 та олтин, 2 тадан кумуш ва 2 та бронза), бўлажак турнирлар фаворитига айланди. Бу кейин жаҳон ва қитъа чемпионатларида ўз тасдиғини топди. Токиога йўл олган делегациямиз таркибида ҳам асосий умид чарм қўлқоп усталарига боғланди. Бироқ, терма жамоамиз кетма-кет йўқотишларга учрамоқда. Санжар Турсунов (-91 кг) дастлабки уринишдаёқ турнирни тарк этгач, Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг), Фанат Қаҳрамонов (-75 кг), Дилшод Рўзметов (-81 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) ҳам муваффақиятсизликка учради.

Хабарингиз бор, Турсуновнинг мағлубиятидан кейин унинг Олимпиада йўлланмасига муносиб ёки йўқлиги борасида мулоҳаза юритгандик. Охирги йилларда ёрқин ғалабаларга ўрганиб қолган мухлислар Олимпия ўйинларидаги омадсизликлардан сўнг Токиога энг кучли таркиб олиб кетилганига шубҳа билан қарамоқда. Бугун шу мавзуда мулоҳаза юритамиз.

Медаль кутилган Марзахалилов

-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзахалилов кутилмагандан ирландиялик Энтони Уолкерга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Спорт жамоатчилиги мазкур жангда ҳакамларнинг ҳамюртимизга нисбатан ноҳақлик қилганидан нолимоқда. Жумладан, терма жамоа устози Фарруҳ Қиличев Olamsport.com мухбири билан суҳбатда Миразиз барча раундларни ўз фойдасига ҳал қилганини айтди.

Маълумот учун, Миразизбек Мирзахалилов жаҳон ва Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 

Мағлубият кутилган Фанат

-75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фанат Қаҳрамонов чорак финал йўлида қозоғистонлик Абилхан Аманқулга имкониятни бой бериб қўйди. Эътиборлиси, спортга ихтисослашган нашрлар мазкур натижани олдиндан кутган экан. Бу нима билан боғлиқ?

Чунки Фанат мазкур вазнда юртимизнинг энг кучли спортчиси ҳисобланмайди. Диққат қилинг, у 2020 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатининг ярим финалида Саиджамшид Жафаровга енгилган эди. Бир йил аввал эса мазкур вазн финалида Қаҳрамоновни енгган бухоролик Одилжон Аслонов чемпион бўлганди. Хўш, унда нега Фанат Токиога олиб кетилди?

Ҳаммаси оддий. Мураббийлар штаби аслида Қаҳрамоновни эмас, тажрибали Исроил Мадримовни Олимпиадага олиб бормоқчи эди. Исроил бунинг учун Париж мезбонлигидаги бокс бўйича жаҳон лицензион турнирида иштирок этиши режалаштирилган. Бироқ, пандемия туфайли Фарангистон пойтахтидаги мусобақа бекор қилинди. Турнир ташкилотчилари мазкур вазн бўйича лицензия эгалари сўнгги 4 йил (2017-2021) давомида тўпланган рейтинг очколари орқали аниқланишини маълум қилди. Биласиз, Исроил Мадримов проф рингдаги фаолияти туфайли ҳаваскор боксда айтарли рейтингга эга эмас. Шу туфайли йўлланма ўз-ўзидан Фанат Қаҳрамоновга насиб қилди.

Ҳакамларнинг навбатдаги қурбони

Дилшод Рўзметовни асли кубалик, аммо Озарбойжон номидан иштирок этаётган Домингес Альфонсо мусобақадан чиқариб юборди. Мутахассислар мазкур жанг тақдирини ҳам ҳакамларнинг ноҳақ қарори ҳал қилганини таъкидлаяпти. 

Маълумот учун, Рўзметов ушбу вазнда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Асосан чап қўлда жанг қиладиган  боксчининг Олимпиадага йўлланма олиш тарихи эса Фанат Қаҳрамоновникига ўхшаш: лицензион турнир эмас, рейтинг орқали.

Делегациямизнинг бўлмай қолган байроқдори

-69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Бобоусмон Батуров чорак финалда британиялик кучли рақиб Пет Маккормакка енгилди.

Жиззахлик чарм қўлқоп устаси ўз вазнида мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бироқ, унинг Олимпиадага боришини истамаган ишқибозлар талайгина эди. Улар ушбу вазннинг ҳақиқий соҳиби сифатида бухоролик Шаҳрам Ғиёсовни билишади. Ривоят қилишларича, Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион мусобақа олдидан терма жамоа мураббийлари Батуров ва Ғиёсов ўртасида спарринг жангини ташкил қилишган. Натижа бўйича мураббийлар ва Ғиёсовнинг фикри турлича бўлган. Шу туфайли бухоролик спортчи Токиога ўзи боришни истаганди.

P.s. Боксдаги натижаларимизга пандемия ҳам жиддий таъcир қилди. Агар Олимпиада ўз вақтида ўтказилганда терма жамоамиз сафида камида Исроил Мадримов бўлар эди.

Автор :
Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика