RU

Последние новости

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  6 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз" Новости

Бобур Йўлдошев: "Келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз"

Бугун қитъамиздаги клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақа саналадиган Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби мусобақаданинг “А” гуруҳидан ўрин олди ва "Ал Аҳли" (БАА), "Ал Тавун" (С. Арабистони) ҳамда Плей-офф 3 ғолибига қарши баҳс олиб бориши ойдинлашди.

“Темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Бобур Йўлдошев клуб матбуот хизматига қуръа борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Осиё Чемпионлар Лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Шу сабабли биз ўрин олган гуруҳдаги рақибларни осон демаган бўлардим. Аммо шуни таъкидлай оламанки, “Локомотив” 2016 йилги Чемпионлар Лигасида жуда катта тажриба тўплади ва эндиликда бу йил ўрганган жиҳатларимизни келаси мавсумда амалда янада яхшироқ қўллашга уринамиз.

Бу йил кўрдик, ҳар қандай жамоа билан ўйнаса ва ғалаба қозонса бўлар экан! Демак, келаси йилги мавсумда натижамизни янада яхшилашга уринамиз. Менимча, барчамиз бир мақсад йўлида аҳил жамоа бўлган ҳолда буни албатта уддалай оламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика