RU

Последние новости

19:19"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА  5 18:58Саудия Арабистони клублари "Милан" футболчиси учун 80 млн евро таклиф қилишга тайёр  2 18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  8 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0 (матнли трансляция)  9 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  17 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  5 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди? Новости

Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 8-турида "Пахтакор" меҳмони бўлди.

0:2 ҳисобида ортда бораётган Анхель Лопес шогирдлари якунда иккита гол уриб мувозанатни тиклашга эришишди, 2:2. Жамоанинг ўйиндаги биринчи голини захирадан майдонга тушган Луис Мигель Кезада урди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Тошкентда улардан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик ва бир очко қўлга киритдик. Биринчи бўлимда концентратцияни йўқотмаслигимиз керак эди. Иккинчи бўлимда охиригача курашдик.

Рақиб ўйинни яхши ташкил қилади. Таркибида вазиятларни ҳал қилиб кетадиган футболчилар бор. Жароҳатдан тикланиш жараёни кетмоқда. Ўйлайманки, бир ҳафталарда тўлиқ спорт формамга кириб оламан",- дейди Луис Мигель Кезада.

Жамоа сардори Бобур Акбаров ҳам ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

— Топ жамоага қарши майдонга чиқдик. Ўйлайманки, мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик. Жамоада ички муҳит зўр. Қисқаси бир оиламиз. Буни майдонда ҳам кўрсатяпмиз. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам кичкина хатолар кузатиляпти. Устимизда ишлашда давом этамиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Сурхон" янада кучаямиз. Турнир жадвалидаги вазиятни ўнглашга кучимиз ва имкониятимиз етади

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика