RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими? Новости

Бобир Абдихолиқов ва Шароф Муҳитдинов мавсумни "Насаф"да бошлайдими?

Қаршининг "Насаф" жамоаси айни пайтда Анталияда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Аждарлар" таркибини бир қатор маҳоратли футболчилар билан кучайтириш баробарида собиқ футболчиларини ҳам ортга қайтармоқда. Шароф Муҳитдинов жамоа билан бирга машғулотларда қатнашмоқда ва назорат ўйинларида майдонга тушмоқда. Яна бир маълумот, Бобир Абдихолиқов ҳам "Насаф"га ўтишга яқин турибди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров Рўзиқул Бердиев билан боғланди ва бу борада фикр олди. 

- Йиғинда қатнашаётган Шароф Муҳитдинов "Насаф"да қоладими?

- Шароф масаласида шуни айтишим мумкинки, "Насаф"да ўйнаш иштиёқи борлигини маълум қилди ва биз буни мамнуният билан қабул қилдик. Шароф талабларимизни яхши билади. Универсал футболчи, дея оламан. Бир нечта позицияда ўйнай олади. Бундай типдаги футболчилар бизга ҳам зарур. Ўйлайманки, мавсум давомида Шароф  биз билан бирга бўлади. 

- "Насаф" яна бир собиқ футболчиси Бобир Абдихолиқовни ортга қайтариши мумкинлиги ҳақида хабар чиқди...

- Режамизда. Аниқ бўлгач батафсил маълумот берамиз. Даражамизни юқорига олиб чиқдик. Энди янада юқорига қараб юришни истаймиз. 


Рўзиқул Бердиев билан батафсил интервьюни тез орада эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика