RU

Последние новости

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  26 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  16 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради Новости

Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев фаолиятини "Энергетик-БГУ"да давом эттиради

Беларусь чемпионатининг "Энергетик-БГУ" клуби ўзбек футбол мухлислари учун жуда яхши таниш.

Ўтган мавсум бу жамоа сафида Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва Ҳумоюнмирзо Иминов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп тепишганди.

Бу йил ёзги трансфер ойнаси вақтида икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчилар Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобир Абдихолиқов ушбу клуб сафини тўлдиради.


 


Маълумотларимизга кўра, яқиндагина раҳбарият томонидан "Энергетик-БГУ" олдига мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилган. Мана шу вазифани бажариш учун клуб ўзбекистонлик икки ҳужумчини ўз сафига чорлади. Беларусь чемпионатида 5 июль куни трансфер ойнаси очилади ва шундан кейин Абдихолиқов ва Убайдуллаев жамоа таркибида майдонга тушиш имкониятига эга бўлишади. Кеча иккала футболчи ҳам Тошкент-Минск йўналиши бўйлаб Беларусь пойтахтига учиб кетишди.

Маълумот учун, "Энергетик-БГУ" айни пайтда Беларусь чемпионатининг энг ёш жамоаси ҳисобланади. Клубнинг ўртача ёши 22,7га тенг. "Энергетик-БГУ"нинг мақсади ёш футболчиларни ўйнатиб уларни янада кучлироқ клубларга трансфер қилиш ҳисобланади. Ўтган йил клуб Илья Шкуринни Москванинг ЦСКА, Жасур Яхшибоевни Солигорскнинг "Шахтёр" клубларига трансфер қилганди.


Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика