Блаттер: "Келишувга кўра ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлигини Россия ва АҚШлар қўлга киритиши керак эди"
30 окт 2015 19:25
Новости
Блаттер: "Келишувга кўра ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонлигини Россия ва АҚШлар қўлга киритиши керак эди"
ФИФА президенти Йозеф Блаттер ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлашда амалга оширилиши лозим бўлган келишувлар ҳақида гапириб ўтди.
"Ўртада келишув бор эди. Унга кўра Россия ва АҚШ ЖЧ-2018, ЖЧ-2022 мусобақаларини қабул қилиши керак эди. Барчаси дипломатик тарзда ҳал қилиб бўлинганди".
Шунингдек, у Франциянинг ўша пайтдаги бош вазири Николя Саркози УЕФА президенти Мишель Платинини Қатарга овоз беришга мажбурлаганини айтиб ўтди.
Мезбонларни аниқлайдиган сайловларга бир ҳафта қолганида Платини менга қўнғироқ қилди: "Мамлакат бошлиғи менга Франциядаги ҳолатни ҳам ҳисобга олишим зарурлигини айтди". Шу орқали у бошқаларга ҳам таъсир кўрсата олган", - дейди Блаттер.
Якуний натижага кўра эса Қатар Американи 14:8 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Комментарии