RU

Последние новости

11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  0 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  1 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  17 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  97 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  0 07:50Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2026. Чорак финалда қандай натижалар қайд этилди?  1 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  4 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  6 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  3 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  48

Биз сени танидик «Ливерпуль» Новости

Биз сени танидик «Ливерпуль»

АПЛ 26-турида «Ливерпулъ» Энфилдда “Манчестер Юнатед”ни 7-0 ҳисобида мағлуб қилди.

Кўзлари қонга тўлган «Ливерпуль» .


Премьер-лига планетамизнинг биринчи рақамли чемпионати эканлигини мана шундай ўйинлар орқали исботлаб беради ва исботлаб келмоқда ҳам. Бугун футболчилар мураббий учун, Клопп учун ўйнашди. Майдонда футбол ўлчовларига сиғмайдиган воқеалар бўлиб кетди. Аслида “Манчестер Юнайтед” у қадар ёмон ўйнамади, шунчаки «Энфилд» йигитларининг кўзларида олов ёнди. Робертсон илк таймнинг энг яхши футболчиси бўлди, Тренд ҳимояда хатоларга йўл қўймади, Ван Дейк қалъа қўмондонлигига қайтди янги келганлар (Нунес ва Гакпо иккаласида ҳам дубл) жамоанинг бир бўлаги сифатида синхронлашди. Баҳс катта эҳтимол «Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги бурилиш нуқтаси бўлади. Биз ниҳоят «Ливерпуль»ни танидик. Клопп бунга мажбур қилди барчани. Принципиал рақиб устидан йирик ғалаба омадсиз ўйинлардаги ғуборларни ювиб кетади. Ниҳоят Клопп янги келганларни жамоа ўйинига сингдира олди.

Манчестер Юнайтедда ҳаммаси жойида.


“Қизил иблислар” йирик мағлубиятга муносиб эмасдилар. Рақиб томонидан берилган 8 аниқ зарбанинг 7 таси гол билан якунланди. Шунчаки бугунги кеча «Ливерпуль»ники эди. Тен Хаг ўйин якунигача хотиржам тарзда баҳсни кузатди. Бугун Клопп жамоаси шундай ўйнадики исталган рақиб «Энфилд» сехрига дош беролмасди. “Манчестер Юнайтеднинг кейинги ўйини Европа Лигаси доирасида «Бетис»га қарши бўларкан (катта эҳтимол йирик ғалаба қозонилади). Испанлар “Олд Траффордга ҳаммасига шай ҳолатда келаверишсин (уларга осон бўлмайди). Тен Хаг ва «Манчестер» билан ҳаммаси жойида, бугун шунчаки уларнинг куни эмас эди.

Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика