RU

Последние новости

18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  47 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон Новости

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби вингери Сон Хён Мин тақвим билан боғлиқ ҳолатдан норози.

"Кўпгина ўйинчилар тўғри гапларни айтишди ва менимча, кимдир буни айтиши муҳим. Ўйинчилар биринчи навбатда гапиришлари керак ва аслида жуда кўп ўйинлар мавжуд. Мухлислар имкон қадар кўп ўйин эмас, сифатли ўйин кўришни истайди, ҳеч ким жароҳатлар билан курашаётган футболчиларни кўришни истамайди. Ҳақиқатан ҳам ўйинлар кўп, сафарлар кўп, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда қайғуришимиз лозим. Баъзан бу осон эмас. Шундай пайтлар бўлад, сиз жисмонан ёки руҳий жиҳатдан тайёр бўлмайсиз ва майдонга тушганингизда жароҳат олиш хавфи ортади.

Биз робот эмасмиз, шунинг учун ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак деб ўйлайман. Менимча, бу мақсадга айланиши керак. Ишимиз кўп, ўйинлар сони эса ортиб бормоқда. Масалан, "Сити" якшанба ва сешанба кунлари ўйнади. Бу ерда ҳатто мослашувчанлик ҳам йўқ. Балки ўйинни сешанбадан чоршанбага кўчиришимиз мумкин, аммо бу ҳам ечим бўлолмайди. Ўйлайманки, бу ҳақда бежиз гапирмаяпмиз, ҳозирги ҳолатда ҳамма жароҳат олиши эҳтимоли юқори. Менимча, бу адолатсизликдир", – деди Сон.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" вакили Родри Эрнандес тақвим зичлиги туфайли футболчилар иш ташлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика