RU

Последние новости

15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  1 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  1 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2

Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди Новости

Биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп тепган, легионерлар лимити сабаб "Насаф"ни тарк этган ҳамда "Фулад" матбуот котибини ишдан кетишига "сабаб бўлган" Ўткир Юсупов 34 ёшни қарши олди

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳақида қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Ўткир Юсупов 1991 йил 4 январда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 5 ёшида оиласи Тошкентга кўчиб келган. 2017 йилга келибгина Ўзбекистон фуқаролигини олишга муваффақ бўлган.

Унинг биринчи устози Отабек Набиев ҳисобланади.


Унинг дастлабки жамоаси "Пахтакор" ҳисобланади, у "шерлар"нинг ёшлар жамоасида иккинчи лигада тўп тепган.


Ўткир Юсупов Биринчи лигада "Шайхонтохур", "Дўрмон-Спорт" каби клубларда фаолият олиб борган.


Хорижлик дарвозабонлардан Оливер Кан, Эдвин ван дер Сар, Петр Чех, Икер Касильяс ва Жанлуижи Буффон ўйинларига иштиёқи баланд.

2016 йил Ўзбекистон чемпионатида иккита пенальтини қайтарган ҳолда бу кўрсаткич бўйича энг яхшилар қаторига кирган.

Ўткир Юсуповнинг "Насаф"ни тарк этишига легионерлар лимити сабаб бўлган.

Ўткир Юсуповга Ўзбекистон юқори лигасидаги илк голни Игорь Таран пенальтидан урган.

Ўткир Юсупов Эрон чемпионатида Александр Лобановдан сўнг тўп тепган иккинчи ўзбекистонлик дарвозабон ҳисобланади. Қизиғи, иккала дарвозабон ҳам таваллуд айёмини 4 январда нишонлайди.

Ўткир Юсупов 2018 йилги Суперлигада барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи бўлган.


Ўткир Юсупов Championat.asia сайти ўқувчилари талқинига кўра Ўзбекистонда 2019 ва 2022 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.


Ўткир Юсупов қаторасига уч мавсум "Навбаҳор" таркибидаги энг яхши ўйинчи бўлди.

Ўткир Юсупов ҳаётда жиддий инсон бўлишига қарамай, футбол оламида жанжаллари билан ёдда қолган. "Қўқон-1912" жамоаси сафида "Локомотив" легионери Нивалдо, "Навбаҳор" таркибида эса "Пахтакор" фан клуби етакчиси билан келишмовчиликка борган.

Coca Cola Суперлигасининг 2022 йил рамзий жамоасига киритилган.


"Фулад" Ўткир Юсуповни жамоага олиб келиш учун "Навбаҳор"га 300 минг доллар тўлаган.


Эрондаги илк мавсумида мамлакат чемпионатининг дастлабки 2 та турида фақатгина Юсупов ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.


"Фулад" клубида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Эронга қарши ўйин олдидан терма жамоанинг муҳим йиғинларидан бирига қўшилиш учун Тошкентга Анқара шаҳридан учиб келди. Анқарага эса Эрон чегараси орқали 2400 километр масофани машинада босиб етиб борди. Бунга сабаб авиақатновларнинг йўқлиги бўлди.

Форсларга қарши ЖЧ саралаш ўйинидан сўнг уни ажойиб ўйини учун эътироф этган Эронннинг "Фулад" клуби матбуот котиби ишдан бўшатилган.

2024 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчи бўлишга даъвогарлар қаторидан ўрин эгаллади.

Ўткир Юсупов жаҳон чемпионати саралаши доирасида КХДРга қарши ҳар иккала ўйиндан пенальтини қайтариб, жамоасига муҳим ғалабалар тақдим этишга улкан ҳисса қўшган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика