RU

Последние новости

08:28EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 07:56Қўқондаги «Марказий» стадиондаги қурилиш ишлари қандай кетмоқда?  3 07:25Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди  6 02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  22 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  1 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  3 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8

Биринчи лига якуни. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё” ҳақида Новости

Биринчи лига якуни. Лиганинг доимий иштирокчиси “НБУ-Осиё” ҳақида

“Банкирлар” биринчи лиганинг “штатли” иштирокчиси эканлиги кўпчиликка яхши маълум.

Жамоа биринчи босқични аввалига ёмон ўтказмаганди. Аммо иккинчи босқичга келиб эса кутилмаганда, жамоа кетма-кет қимматли очколарни бой бера бошлади.

Бунинг натижасида “НБУ-Осиё”нинг турнир жадвалидаги мавқеи ҳам пастлаб кетди. Холбуки давралар оралиғида таркибда жиддий йўқотишлар кузатилмади. Аксинча Фарруҳ Нурлибоев, Жавлон Гусейнов сингари олий лига хавосини олган футболчилар иккинчи босқчи арафасида клубга ўтганди.

Жамоанинг бу мавсумда энг кекса футболчиси бу – Александр Хвостунов бўлди. Жорий йил 39 ёшини қарши олган тажрибали ҳимоячи “НБУ-Осиё”да сардор сифатида ўйнаб, ёшларга ўрнак бўлди дейиш мумкин.

“НБУ-Осиё” сафида ҳаракат қилган энг ёш футболчи ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров бўлди. Фарғоналик футболчи 1997 йилда таваллуд топган. Шошманг, бу айни пайтда “Явор” сафида ҳаракат қилаётган Ғофуров эмас. Унинг жамоадаги адашини назарда тутмоқдамиз.

Клуб иккинчи босқичда чемпионат пешқадами “Машъал”ни Тошкентда 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрата олганини аълоҳида таъкидлаш жоиздир.  Жамоанинг энг шов-шувли натижаси ҳам шу бўлди.

“Банкирлар” иккинчи босқичнинг 16та баҳсида рақиб дарвозасига ҳаммаси бўлиб, 20та тўп киритди. Ҳар бир учрашувга ўртача, 1,25тадан гол демакдир.

Иккинчи босқичда жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи Абдулатиф Абдуқодиров бўлди, 6та.  



Ким қанча гол урди?

Футболчи


Гол

(пен)

Абдулатиф Абдукодиров


6


Олег Дражжук


4


Ислом Каримов


3


Жамшид Ҳошимов


2


Даврон Валижонов


1


Ҳусниддин Ғофуров


1


Жавлон Гусейнов


1


Фарруҳ Мирюнусов


1






Жамоа статистикаси

Ўйинлар

16

Голлар

20

Уйдаги голлар

11 (55%)

Сафардаги голлар

9 (45%)

Ўтказиб юборилган голлар

30

Уйда ўтказиб юборилган голлар

10 (33,33%)

Сафарда ўтказиб юборилган голлар

20 (66,67%)

Ҳар бир ўйинда урилган ўртача голлар

1,25

Ҳар бир ўйинда ўтказиб юборилган ўртача голлар

1,88

Уйда тўпланган очколар

15/24 (62,5 %)

Сафарда тўпланган очколар

5/24 (20,83 %)

Энг йирик ғалаба

3:0 - Аланга

Энг йирик мағлубият

0:4 - Зарафшон, Машъал

Гол ўтказилмаган ўйинлар

5 (31,25%)

Голсиз ўйинлар

5 (31,25%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

4

Автогол (урилган/ўтказилган)

1/1

Огоҳлантириш (ўртача)

35 (2,19)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,19) - 2/1

Томошабин (умумий/ўртача)

6217/389


Исломбек Рустамбеков тайёрлади














































Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика