RU

Последние новости

20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  0 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  0 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  17 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4

Биринчи лига. “Хоразм”ликлар ўнинчи ғалабасини қўлга киритишди Новости

Биринчи лига. “Хоразм”ликлар ўнинчи ғалабасини қўлга киритишди

Мазкур ўйин қизиқарли ва кескин ўтишини олдиндан башорат қилиш мушкул эмасди.
Негаки, “Машъал-2” жамоаси аввалги турда ўз майдонида “Орол”(1:2)га имкониятни бой берган бўлиб, мусобақа жадвалининг хавфли яъни биринчи босқичдан сўнг “элак”данг тушадиган қисмидаги жамоаларга яқинлашиб қолганди. Аксинча, “Хоразм”ликлар сафарда “Шердор”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтганди. Табиийки, улар ғалабали одимини ўз майдонида ҳам давом эттиришига шубҳа йўқ эди.
  
...Учрашувнинг 5-дақиқасида урганчликлар “Машъал-2” жамоаси дарвозаси олдида дастлабки хавфли вазиятни юзага келтиришади. Мирза Қурёзов деярли икки метр масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. Унинг тўпига Ҳусан Олимжонов ғов бўлди. Қайтган тўпга эса Аброр Ҳусинов қайта зарба берди. Бу гал зарба ноаниқ бўлди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Темур Исмоилов жамоадоши Темур Бекчановга тўп киритиш учун қулай имконият яратиб беради. Бироқ, Темур тепган тўп олдин дарвозабоннинг қўлига, кейин эса дарвоза тўсинига тегиб,  майдон ташқарисига чиқиб кетди. Меҳмонлар 14-дақиқада илк бор мезбонлар дарвозабонининг сергаклигини синаб кўришди. Ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончаси ичига кириб борган Шокир Йўлдошевнинг тепган тўпи дарвозанинг ўнг томондаги устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Бўлим ўрталарида мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Низомжон Норов ҳисобни 1:0 кўринишга келтирди. 22-дақиқада муборакликлар орадаги фарқни қисқартиришлари мумкин эди. Бироқ, Шокир Йўлдошевнинг чамаси 35-метрдан амалга оширган жарима зарбасини Ғайрат Ўдаев моҳирлик билан қайтарди. Ўйиннинг биринчи бўлими тугашига саноқли сониялар қолганида “Хоразм”ликлар навбатдаги хавфли ҳужумни уюштиришади. Ушбу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси Шоҳжаҳон Қиличев ўз жарима майдончаси ичида дарвозага йўналтирилган тўпни қўли билан қайтаради. Пенальти. Юз фоизлик имкониятдан Сарвар Жуманиёзов унумли фойдаланади, 2:0.
  
Иккинчи бўлимнинг бошида майдон эгалари бироз фаолроқ ҳаракат қилишди. Шу жиҳатдан ҳам улар бир неча бор ҳисобни янада йириклаштириш учун қулай вазият содир этишди. Айниқса, 54-дақиқада Т. Бекчанов - Н. Норов - М. Қурёзов томонидан юзага келтирилган комбинация гол билан тугаши муқаррар эди. Афсуски, сўнгги паллада Мирзабек дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, унинг деярли ўн метр масофадан тепган тўпини Ҳусан Олимжонов илиб олади. Кейинги дақиқаларда “Машъал-2” футболчилари мағлубиятдан қутулиб қолиш мақсадида қарши ҳужумга зўр беришади. Уларнинг саъй-ҳаракати бесамар қолмайди. Ўйиннинг 75-дақиқасида жарима майдончаси ичига ёриб кирган Шокир Йўлдошевни мезбонлар дарвозабони Ғайрат Ўдаев қоидага зид равишда тўхтатиб қолади. Майдондаги ҳакам Н. Болтаев иккиланмасдан 11-метрлик жарима нуқтасини кўрсатади. Ўз навбатида Миржалол Қосимов ҳисобни бир тўпга қисқартиради.

Умуман, учрашувнинг қолган дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. Урганчликлар ҳисобни сақлаб қолиш, меҳмонлар эса ҳеч бўлмаганда ҳисобни тенглаштириб, дуранга эришиш ҳаракатида бўлишди. Охир-оқибат, “Хоразм” жамоаси навбатдаги ютуғини қўлга киритади. Бу воҳаликларнинг мавсумдаги ўнинчи ғалабасидир.

“Ғарб” минтақаси. 14- тур. 19 июнь (пайшанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Машъал-2” (Муборак) – 2:1 (2:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 905 томошабин.
Ҳакамлар:
Н. Болтаев (Навоий) – 7,9, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 7,9, А. Суннатов  (Гулистон) – 8,1,  А. Алимов (Урганч) -8.
Гол: Н. Норов (20), С. Жуманиёзов (45+1,пенальтидан)  - М. Қосимов (75, пенальтидан).
Огоҳлантиришлар: А. Ҳусинов (66), Ғ. Ўдаев (75)  – Б. Абдуллаев (36), А. Раҳматуллаев (42),  Ш. Қиличев (45),М. Юсупов (82).
Четлатиш: М. Юсупов (86, иккинчи огоҳлантириш).
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов,  Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Маркс Қуронбоев(Жавлонбек Эгамов,66), Низомжон Норов, Темур Бекчанов(Сирож Рўзметов,70), Сарвар Жуманиёзов(Жамолиддин Машарипов, 86), Мирза Қурёзов(Хушнуд Қурёзов, 58), Илёс Хайров(Мардон Зарипов, 89), Аброр Ҳусинов.
“Машъал-2”: Ҳусан Олимжонов, Бобуржон Абдуллаев, Шоҳжаҳон Қиличев, Аҳроржон Иноятов(Ёдгор Назаров,65), Шамсиддин Саъдуллаев(Миржалол Қосимов,62), Жаъфар Исмоилов(Муни Мирмуҳсин Юсупов,60), Суннатилло Рустамов, Санжарбек Аҳмедов, Азиз Файзиев, Шокир Йўлдашев, Алибек Раҳматуллаев(Бекзод Раҳмонов, 60).
     
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика