Биринчи лига. Виктор Клишин биринчи покер муаллифи
14 мая 2014 14:30
Новости
Биринчи лига. Виктор Клишин биринчи покер муаллифи
Биринчи лиганинг 8-турида тажрибили ҳужумчи Виктор Клишин ўзини кўрсатди.
Гап шундаки, "Шўртан" футболчиси жамоасининг "Зомин"га қарши ўтказган учрашувида рақиб дарвозасига нақд 4та (!) тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу орқали Клишин ғузорликларга йирик ғалабани тақдим этди. Эътиборлиси жорий мавсумдаги бунгача бир ўйинда 4та тўп киритган футболчи учрамай келаётганди. Шу боис Клишин ушбу чемпионатда ҳозирча покер қайд этган ягона футболчи бўлиб турибди. Унинг умумий голлари сони эса 8-турдан сўнг 9тани ташкил этмоқда ва тўпурарлар рўйхатида 32 ёшли ҳужумчи пешқадамликни ўз қўлига олган.
Айтиш мумкинки, Виктор Клишин бунгача олий лигада "Навбаҳор", "Машъал", "Андижон", "Динамо" каби жамоаларда ҳам ўйнаган. Жорий мавсумдан бошлаб эса у биринчи лига аъзоси "Шўртан" шарафини ҳимоя қилмоқда.
Исломбек Рустамбеков.

Комментарии